1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Меъёр бўлса бари гўзал

19:00 / 29.05.2022 2922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Футбол спорт тури "миллионлар ўйини" деган жумла эскирди. Эндиликда у "миллиардлар ўйини"га айланиб бўлди. Битта копток кетидан миллиардлаган одам югуриб юради. Муқояса қиладиган бўлсак, бизнинг ҳақ динимиз исломга эътиқод қилувчилар сони ҳам деярли шунчани ташкил этади. Бугунги кунимизда футбол шу даражада актуал мавзуга айланиб кетдики, бунинг ортидан неча-неча инсонлар  "қирпичоқ" бўлмади дейсиз?! Тўғри, 

Ислом спорт билан шуғулланишни инкор этмаган, лекин уни ҳаёт тарзига айлантир демаган. Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳам турли қиморбозлик ўйинлари авж олган. Динимиз эса қимор ва унга доир бўлган жамики ўйинларни қатъиян ҳаром этганидан бохабарсиз. Гапнинг индаллосига ўтиб қўя қолай. Киши дунё ишига қанчалик кўнгил боғласа, Аллоҳ таоло ҳам унинг қалбига дунёга бўлган муҳаббатни солиб қўяди. Мусулмон учун бу каттагина мусибатдир. Келинг, бироз тафаккур қилайлик.

Кечалари футбол кўриб чиққан инсон билан, тунлари бедор бўлган инсон баробар бўлурми? Қимор ўйнаб бойлик орттирган киши билан, ҳалол меҳнат билан рўзғор юритаётган киши баробар бўлурми? Дарди дунё ва дарди охират бўлган киши баробар бўлурми? Бу икки тоифа ҳаргиз баробар эмаслигини сиз ҳам мен ҳам яхши биламиз. Хўш, унда муаммо нимада? Муаммо шундаки, жамиятимизда "менга нима" қабилида яшовчилар кўпайиб кетди. Биз диндошларимизга, аввало, кимнинг бандаси эканлигимиз, кимнинг уммати эканлигимиз, кимлар билан бир дин вакили эканлигимизни англаб етмагунимизгача ҳаргиз муаммоларимизни бартараф эта олмаймиз. Биз бу орқали спорт билан шуғулланадиган ва уни ўзи учун ҳобби сифатида биладиганларни маломат қилмоқчи эмасмиз, билъакс уларга эслатма ўлароқ эслатдик, холос. Ахир, ҳар нарса меъёрида бўлсагина гўзалдир. Шундай эмасми?!


ЎзЖОКУ 1 босқич талабаси Ҳабиб Жўрабоев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Фарзанд ва она ўртасидаги муносабатларнинг бардавом бўлиши учун нима тавсиялар бера оласизndash Бардавом муносабатга эришишнинг бир неча йўллари борndash Фарзанд давоми...

1940 09:00 / 28.05.2021
Дўстинга қарз беришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўр. Чунки баъзи ҳолатларда дўстдан ҳам пулдан ҳам айрилишинг мумкин.Хотиранга кўп ҳам ишонаверма Эшитган, ўқиган, давоми...

2163 14:00 / 31.03.2022
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ер юзида Ўзига халифа қилиб Одам алайҳиссаломни яратди. Унинг наслидан тарқаган зурриётларга икки йўлдан бирини танлаш ихтиёрини берди. давоми...

4063 10:13 / 17.10.2017
Мусулмон киши, эркак бўлсин, аёл бўлсин, кийим Аллоҳ таолонинг неъматларидан бири эканини доимо эсга олиб, бу неъматга шукр қилиб туриши лозим.Кийим кийишда давоми...

4862 12:28 / 12.04.2017