1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Оталар ҳaқида гап кетганда...

14:00 / 26.05.2022 3072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Онам доим бизга шундай дейдилар:

«Дадангиз ишдан уйга қайтганда унинг юзига табассум ила боқинглар, чунки ташқаридаги олам оталарни чарчатадиган муҳитдир».

Оталар ҳaқида гап кетганда баъзан қаттиққўл, ҳис-туйғудан бироз йироқ инсон тасаввур қилинади. Аслида эса, оталардаги меҳр, ҳиссиёт, шафқат оналарникидан қолишмайди.

Она боласини тўққиз ой вужудида кўтариб юрса, ота бутун умр фарзандларини қалбида кўтариб юради. Биз эса баъзан буни сезмаймиз.

Она фарзандини оч эмаслигини биладиган зот бўлса, ота оч қолмаслик йўлини ўргатадиган зотдир. Гоҳида биз буни англамаймиз.

Она фарзандини бағрида кўтариб юради, ота эса опичиб, елкасида кўтариб юради.

Онанинг муҳаббатини фарзанд туғилган пайтиданоқ сеза бошлайди, отанинг меҳр-муҳаббатини ота бўлганда сеза бошлади.

Она ҳам, ота ҳам пулга баҳоланмайдиган, замонлар ўтиши билан такрорланмайдиган инсонлардир.

  • Араб тилидан таржимонНозимжон Ҳошимжон
  • МуҳаррирАбдулазиз Раҳим
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг олдида эдим. Унинг хизматчиси қўйнинг терисини шилаётган эди. Шунда у киши.Эй ғулом Қўйни сўйиб давоми...

2732 13:05 / 20.12.2019
. , . . Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Яхшиликларнинг энг давоми...

2586 09:00 / 30.06.2022
Шумайса Атакийядан ривоят қилинади.Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларида етимга одоб бериш ҳақида гапирилди. Шунда у .Мен беодоб етимни адабини егунча ураман,, давоми...

1712 16:05 / 28.02.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Исро сурасида шундай марҳамат қилади .Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва отаонага яхшилик қилишни амр давоми...

4040 17:00 / 13.04.2022
Аудиолар

121493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42986 14:35 / 11.08.2021