1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Қиёмат аломатлари кўринмоқда, яна нимани кутяпмиз?

11:00 / 26.05.2022 7301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

— Рувайбизани кўрдик.

Рувайбиза нималигини ушбу ҳадисдан ўргананмиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларга шундай замон келадики, унда алдов йиллари бўлади. Ўшанда ёлғончини тасдиқланади, ростгўй кишини ёлғонга чиқарилади. Хиёнатчини омонатдор дейилади ва ишончли кишини хоинга чиқарилади ҳамда рувайбизалар гапиради», дедилар.

Шунда: «Рувайбиза нима ўзи?» дея сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пасткаш одам омма ишлари хусусида гапиради», дедилар.

Ибн Можа ривояти.

— Фарзандлар ота-онасининг гапини рад этиб, уларни инкор қилишини кўрдик.

— Ироқ, Шом ва Яман ҳудудидаги жангу жадалларни кўрдик.

— Биноларни баланд қуришда мусобақа қиладиганларни кўрдик.

— Хароба ерлар (қолоқ мамлакатлар) ўз хазиналарини кавлаб олаётганини кўрдик.

— Ироқ қамалини, Шомни вайрон қилинганини ва Ямандаги урушларни кўрдик.

— Макка бинолари тоғларидан баланд қилиб қурилаётганини кўрдик.

— Ишончли омонатдор кишини хоинликда айбланаётганини кўрдик.

— Хоинни ишончли киши деб эълон қилинаётганини кўрдик.

— Ростгўйни ёлғончи дейилаётганини кўрдик.

— Ёлғончини ростгўй деб айтаётганларини кўрдик.

— Омонатлар ўлжага айланаётганини кўрдик.

— Ҳаромни, жумладан, ипакни, хамрни ҳалол саналаётганини кўрдик.

— Бозорлар ва вақтларнинг яқинлашишини (қисқараётганини) кўрдик.

— Ўзимизни сел кўпиги каби бўлиб қолганимизни кўрдик.

— Бошқа халқларнинг бизнинг устимизга ёпирилиб келаётганини кўрдик.

— Шайтоннинг қалбидек қалбга эга бўлган жаҳаннам даъватчиларини кўрдик.

— Қаламни кенг ёйилганини, қуролнинг қўйилганини кўрдик. (Бугунги кунда ОАВ хуружини кўриб турибмиз).

— Тоъун, ҳалокатли ваболарнинг тарқалашини кўрдик. Чўчқа, парранда гриппи, эбола вируси, ОИТС, коронавирус, маймун чечаги кабилар бунга мисол бўлади.

— Араб ерларида қор ёғиб, оппоқ либосга бурканишини кўрдик.

— Аҳли илм ва уламоларнинг қамоқларда қийналаётганини кўрдик.

— Хамр ичишнинг, зинонинг, кийимли яланғочларнинг, ўзини аёлларга ўхшатадиган эркакларнинг кўпайишини ва араб ўлкаларида қўшиқнинг кенг авж олишини кўрдик.

— Тўсатдан келадиган ўлимнинг кўпайганини кўрдик.

Қиёмат қоим бўлиши учун яна нимани кутяпмиз?!

Ёки Қиёмат олдидан юз берадиган қаттиқ зилзилани кутяпмизми?

Ёки қуёшнинг ғарбдан чиқишини кутиб ўтирибмизми?

Ёки тавбаларимиз қабул бўлмайдиган вақт келишини кутяпмизми? Каъбанинг Роббисига қасамки, барчамиз ғафлатдамиз! Қиёматнинг шунча аломатларини кўриб гувоҳи бўлиб турган бўлсак ҳам кўзимизни очмаяпмиз, кўпчилигимиз ғафлатдамиз! Аллоҳ таоло хайримизни берсин, раҳмату мағфиратини бошимизда бардавом қилсин, ҳолимизни ислоҳ қилсин, фурсат ўтмасидан, имконимиз борида уйғонайлик!

Эй диндошим, Аллоҳ таолога чин ихлос ила қайтайлик.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Молдунёларингизни ораларингизда ноҳақ ndash ҳаром йўллар билан емангиз.., Бақара сураси, 188оят.Яъни, бирбирингизнинг молингизни ndash ҳаққингизни давоми...

4049 14:00 / 07.02.2019
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Дарҳақиқат, кўзлар зино қилади, уларнинг давоми...

1111 16:24 / 21.12.2023
Биринчи чора Бадназарликнинг энг яхши муолажаси нигоҳларни пастга қаратишдир. Аллоҳ, таоло марҳамат қилади .Мўминларга айтинг, нигоҳларини пастга қаратсинлар давоми...

1208 15:03 / 16 апрель
Зинога қўл урган аёл Эрим билан бахтли яшар эдик. Эрим уй олгач қайнона ва қайнотамнинг уйидан кўчиб чиқдик. Уларнинг оиласи ўзига тўқ эди. Эрим автоҳалокатда давоми...

3407 17:20 / 14.12.2020