1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ҳазратнинг китоблари шунчаки мутолаа учун ўқиладиган асарлар эмас...

15:10 / 14.04.2022 1474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз, аллома, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари ҳақида ишланган 2 қисмли (4 соатдан ортиқ) ҳужжатли фильмни томоша қилиб шунга амин бўлдимки, Аллоҳ таоло кофирлар ёқтирмаса ҳам, истамаса ҳам, минг чиранишса ҳам Ўз нурини тугал этгувчи Зотдир.

Ўша қийинчилик, дин ва диндорларга қарши кенг миқёсли қирғинбаротлар олиб борилган даврдаги ҳолатни ўзгартириш бизнинг басиратимиз учун "имкони йўқ"дек туюлса-да, Ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг луғатларида "имкони йўқ" деган сўзнинг ўзи бўлмаганини кўрдик. Нафақат ўша даврлар учун, умуман ҳаётлари давомида ҳам шуни кўришимиз мумкин. 63 йиллик умрга Аллоҳ таоло 100 йиллик, балки ундан ҳам кўп барака берган. Ҳазратнинг ҳаётларини, фаолиятларини ўқиган, билган одам бехосдан: «Бунчалик бўлиши мумкин эмас», деб юбориши аниқ.

Аслида бугунги истиқлол, эркинлик, ҳуррият кунларга етишимизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг моддий-маънавий ҳиссалари беқиёс. Буни шу ҳужжатли фильмни томоша қилган ҳар қандай инсофли одам фаҳмлайди.

Шундай қаттиқ темирни (совет деган атеистик, даҳрий тузумни) эритиб, бизларни яна шундай Ислом билан мушарраф бўладиган кунларга олиб чиққан буюк шахсият билан замондош, юртдош, диндош бўлганимиздан қанча фахрлансак шунча оз.

«Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир». (Саф сураси, 8-оят).

Аллоҳ таоло фазилатли шайх ҳазратнинг йўлларидан боришимизни, у кишига муносиб бўлишимизни, Қиёматда у кишининг шафоатларидан насибадор бўлишимизни насиби муяссар айласин. Аллоҳ таоло ҳазратимизни, миллий ва диний қаҳрамонимизни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин.

Олдин ҳам айтганимдек ҳазратга муносиб бўлиш учун у киши ёзган асарларни ёш авлодга етказиш, ўқитиш, ўргатиш керак. Мактаб, ўрта ва олий таълимда ҳазратнинг асарлари ўқитилиб, ўргатилсагина, у кишининг руҳларини шод қилган бўламиз. Акс ҳолда, маъазаллоҳ, у кишига хиёнат қилган бўламиз. Ҳолбуки, у кишининг асарлари шу халқ учун, шу халқдаги мўмин-мусулмонлар учун ёзилган, тақдим этилган!

Ҳазратнинг китоблари, асарлари китоб дўконларида сотиладиган, шунчаки мутолаа учун ўқиладиган асарлар эмас.

Абдуллоҳ Раҳим

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муроса қилиб ё одоб сақлаб ўтирмайман. Ҳа, сизга ўз динингиз, менга эса ўз диним..Сизга ўз динингиз ва менга ўз диним, Кафирун сураси, 6оят.Бу бошқани рад этиш эмас. давоми...

1571 16:00 / 11.01.2022
Фусайла деган аёлдан ривоят қилинади .Отамнинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим.Эй Аллоҳнинг Расули Бир одам қавмига зулмда ёрдам берса, тарафкашлик бўладими, давоми...

2349 05:00 / 03.03.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда амр этгандир.Аллоҳ таоло .Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари давоми...

8793 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зинокор зино қилаётганда мўмин бўлмас, ароқхўр ароқ ичаётганда мўмин бўлмас, давоми...

2810 05:00 / 02.03.2017