1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Шавкатли милодми ё шарафли мавлид?

16:00 / 11.01.2022 1572 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муроса қилиб ё одоб сақлаб ўтирмайман. Ҳа, сизга ўз динингиз, менга эса ўз диним.

«Сизга ўз динингиз ва менга ўз диним» (Кафирун сураси, 6-оят).

Бу бошқани рад этиш эмас. Ёки беҳурмат қилишга чақириқ ҳам эмас. Ёхуд уни ёмон кўриш ва инкор қилиш ҳам эмас. Балки у аниқ ва икки тарафга маълум чегара доирасидаги юксак эҳтиромдир. Бу чегара, икки дин ўртасида қўшилишни ман қиладиган чизиқни чизиб беради. У динлар бир-бирини тан олсада, эътиқод ва амалда ўзаро фарқланади.

Бу батамом икки давлат ўртасидаги чегарага ўхшайди. Уларда ҳар бир яшовчининг ўз фуқаролиги бор. Икки давлат фуқароларининг ўз ҳуқуқ ва бурчлари мавжуд. Улар баъзи қонунларда бир хил бўлишса, бошқаларида фарқланишади. Лекин ҳеч қачон ватан мадҳиясида бирлашишмайди.

«Айтинг: «Эй кофирлар!» (Кафирун сураси, 1-оят).

Кофир сўзи ҳақоратми? Йўқ! Ҳақорат ҳам, камситиш ҳам эмас. Ўзга менинг динимга кофир, яъни эътиқод қилмагани каби, мен ҳам бошқанинг динига кофирман. Ҳар бир инсон бир нарсага мўмин ва ўша нарсанинг аксига кофир бўлади. Аммо бир нарса ва унинг зиддига баробар иймон келтирган киши, тафаккурида эврилиш билан оғриган кишидир. Агар киши икки нарсага тенг эътиқод қилиб, маросим бажарса ёки оммага кўринса, у ноаниқ ва иккиланган киши саналади. Уларгаям, буларгаям қўшилолмайди.

«Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз» (Кафирун сураси, 2-3оятлар).

Ҳа, низом ва аниқлик шунақа бўлади. Икки эътиқод ўртасига чегара қўяди: Сиз ўзингизга ёққанига эътиқод қилинг. Мен ҳам ўзимга маъқул келганига эътиқод қиламан. Сизга динингиз унумли бўлсин, менга диним фойдали. Бунда дин иккидир: Сизнинг динингиз ва менинг диним.

Мен сизнинг динингизга эътиқод қилмайман деганим, уни эҳтиром этмайман, дегани эмас. Динингиз байрамларида иштирок этмайман дегани, уларни қабул қилмайман, дегани эмас. Динингиз билан диним ўртасида ажратувчи чегара қўяман, деганим, сиз билан бирга яшолмайман, дегани эмас. Динингиз билан диним ўртасини аралаштиролмайман, дегани, мен бағрикенг эмасман, мўътадил бўлолмайман, дегани эмас.

Сиз масихий сифатида мен билан Рамазонда рўза тутишга мажбур эмассиз. Пайғамбарим мавлидини нишонлаб байрам қилишингиз шарт эмас. Буларни мени севишингиз ёки эҳтиром этишингиз учун ёки менга нисбатан бағрикенглигингизни исботлаш учун ёхуд мен билан тинч-тотув яшашингиз учун тан олишингиз шарт эмас.

Бунинг акси ҳам шундай. Мен мусулмон сифатида уйимга рождество арчасини ўрнатишим, тинч-тотув ҳаёт рамзи ўлароқ масихий қўшиқ ва Қуръон тиловатини аралаштиришим ҳамда янги йил учун болаларим ясан-тусан қилишлари шарт эмас. Мен сизнинг динингизга иймон келтирганимдагина ундаги бор нарсани қабул қиламан. Ундан бир бўлагини, бундан бир бўлагини олмайман.

«Сизларга ўз динингиз ва менга ўз диним» — балоғатли ва ҳикматли оят. Унда эҳтиром ва муҳаббат билан тинч-тотув яшашнинг мукаммал низоми мавжуд. У бошқани рад этиш ёки инкор қилиш эмас. Балки биргаликда яшаш учун бошқага қўл узатиш, лекин ҳамма ўз дини ҳудуди ортида.

Келинг сиз шавкатли милод учун дуо қилинг, биз эса шарафли мавлид учун! Шояд шунда зоти айниган, чатишма дин юзага келишига сабабчи бўлиб қолмасак!

Ливан ёзувчиси Жинон Мунаймана.

Мубашшир домла Аҳмад телеграм каналидан олинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир яхшилик садақадир,, ndash дедилар,. Шарҳ Яхшилик, у қандай бўлмасин ndash каттами, давоми...

3176 05:00 / 04.03.2017
Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим билгинкиМусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи лозим1Албатта мўминларқалблари, ақллари ва тиллари билан давоми...

3753 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш нарса соф исломий фитратдандир мўйлабни қирқиш тирноқларни олиш давоми...

7198 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло .Эй иймон келтирганлар Агар сизларга мажлисларда силжиброқ ўтиринг дейилса, бас, силжинг, агар туринг дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон давоми...

3126 05:00 / 03.03.2017