1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Вақт борида ибрат олайлик!

14:00 / 19.03.2022 3301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Оч қолишдан қўрқиб Аллоҳнинг фарз рўзасини тутмайдиганлар, Аллоҳнинг кичик синовидан қўрқиб ваҳимага тушадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётидан ибрат олайлик!

Оиша онамиз айтади:

«Уйимизда бир ойлаб қозон қайнамаган кунлар кўп бўлар эди. У вақтда нон ҳам йўқ, қуруқ хурмо еб, устидан сув ичар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшак, ёстиқлари меш теридан бўлиб, ичи хурмо қипиғи тўлдирилган бўлар эди. Эланган оқ буғдой нонни, семиз қўй этини умрлари давомида кўрмадилар. Қорин тўйдириб, таом емадилар, кечаси оч ётиб, яна кундузи рўза тутар эдилар. Бир куни «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга раҳмим келиб, йиғлар эдим. Орқаларига ёпишган қоринларини силаб: - Ота-онам Сизга фидо бўлсин ё Расулуллоҳ, дунё ноз-неъматларидан бироз фойдалансангиз нима бўлади?», - дедим».

Шунда у зот:

»Эй Оиша, ўтган пайғамбарлар бундан ҳам оғир қийинчиликларга чидаб юриб, Парвардигори олдига бордилар. Уларга Аллоҳ кўп ҳурматлар кўрсатиб, улуғ неъматлар ато қилди. Мен уларнинг аҳволини била туриб, дунёдан лаззатланишга ҳаё қилурман», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари биз учун ибрат-намуна. У зотнинг ҳаётларини кўпроқ ўрганайлик. Шунда бизга берилган бу неъматларнинг шукрини адо этишга кўплаб таҳмид айтамиз. «Алҳамдулиллаҳ» дея оламлар Робби Аллоҳга ҳамд айтамиз.

Манба: mehrob.uz

Манба
Mehrob.uz
Мавзуга оид мақолалар
4603. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксари дуолари .Роббанаа аатинаа фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва давоми...

10259 18:33 / 21.07.2017
Куфа бозорини айланган ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бир сотувчининг олдида тўхтадилар Бу зирҳ совутни кимдан ва қаердан олдингиз дедилар. Бу менга давоми...

2995 09:13 / 10 февраль
Германиянинг Росток университети бактериялар институти ректори доктор Рудот ғарблик сайёҳлардан бирининг араб давлатларига қилган саёҳати ҳақидаги китобни давоми...

2207 15:20 / 26.11.2021
1. Балони даф қилади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф давоми...

1196 10:38 / 25 март