1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Тафаккур чашмаси

14:00 / 16.03.2022 1634 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсофли бўлиш – ихтилоф одобларининг энг таянчларидандир. Яъни, ихтилофли баҳсларда муқобил томонга нисбатан инсофли бўлиш баҳснинг асосий одобидандир.

Шайх, аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

Зикр Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳақ йўлидаги кучли рукндир. Нафақат рукн балки етакчи, бошловчи ҳамдир. Ҳеч ким давомий зикрсиз Аллоҳ таоло раҳматига ета олмайди, Унинг розилигига эриша олмайди.

Имом Муҳаммад ибн Алавий Моликий раҳимаҳуллоҳ.

Ўтган солиҳ салафларимиз айбларидан огоҳлантирган, танбеҳ берган кишиларни яхши кўришарди. Ҳозир бўлса, айбларимизни билдирганлар биз учун энг ёқимсиз, ёмон кўрган кишилардир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта ҳали ортларингизда сабр замони бор. Ўша вақтда сабрни маҳкам тутганга сизлардан элликта шаҳиднинг ажри бўлади».

Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.

Муновий айтади: «Гуноҳни ошкора қилишда тўртта жиноят бордир:

– Аллоҳ унинг айбини беркитганига хиёнат қилиш;

– Уни эшитган ёки кўрганни ёмон ишга, гуноҳни амалга оширишга рағбат уйғотиш;

– Ушбу икки оғир жиноят бўлиб, уни амалга ошириш орқали ўзининг гуноҳларини яна орттириш;

– Энди ушбу гуноҳларни бошқаларга тарғиб этиш бўлса, у ҳолда бу гуноҳ, жиноятларни тўртинчиси бўлади.

Муновийнинг «Файзул қодир» асаридан.

Инсонлар билан сенга Аллоҳ қандай муомала қилишини истаганингдек муомалада бўл! Жазо ҳам амални жинсига қараб бўлади. Бир кишини ортидан қувиш, ёмон гумон сабаб нотўғри тушуниш ва бировларнинг ниятларини айблаш кишининг ботини жирканч экани ҳамда оқибати ёмон эканига далилдир.

Қалбни яхши гумон эгаллаган экан, яхшиликда давом этади ва (бирор кишини ёмонламаслик учун) етмишта узр топишга имкон излайди.

Доктор Аҳмад Даманҳурий.

«Аллоҳ (ўз аҳду паймонларига) содиқ бўлган кишиларни ростгўйликлари сабабли мукофотлаш учун тавбаларини қабул қилди» (Аҳзоб сураси, 24-оят).

Аллоҳ таоло оятда «содиқ бўлган кишиларни», деди. «Амали кўп кишиларни» демади. Бу ўринда қалб ўзида мужассам қилган ихлосни ва шуурларни баён қилмоқда. Демак, оғир вазиятларда иймонига содиқ зотлар ўз садоқатларини кўрсатадилар ва Аллоҳ таоло уларни садоқатларига яраша мукофотлайди.

Аллоҳ таолодан барчаларимизни ана шундай зотлардан қилишини сўраймиз!

Аллоҳ гуноҳларимизни афв эт, касаллик ва балолардан бизга офият бер, бизни инсонлардан ва уларни биздан муофат қил!

Arabic.uz манбаси асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу дунёда ҳаёт кечирар эканмиз, ўзимиз учун энг суюкли инсонларни намунаибрат қилиб оламиз ва уларга ўхшашга ҳаракат қиламиз. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, биз давоми...

9640 16:44 / 30.09.2017
Қурбонликнинг фазилати буюк савоби улуғ бўлгани учун ҳали зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлмаган кишилар ҳам уни қилишга ҳаракат қилишлари, савобидан давоми...

2572 09:00 / 13.06.2023
Футувват mdash хилватда бўлса ҳам зоҳир бўлгандан сўнг шармисор бўладиган ишни қилмаслик ва ҳаммага яхши ахлоқ билан муомала қилишдир. Зеро, халқларнинг дўстлигини давоми...

1752 09:00 / 13.12.2021
Оч қолишдан қўрқиб Аллоҳнинг фарз рўзасини тутмайдиганлар, Аллоҳнинг кичик синовидан қўрқиб ваҳимага тушадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3302 14:00 / 19.03.2022