1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Футувват нима?

09:00 / 13.12.2021 1752 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Футувват — хилватда бўлса ҳам зоҳир бўлгандан сўнг шармисор бўладиган ишни қилмаслик ва ҳаммага яхши ахлоқ билан муомала қилишдир. Зеро, халқларнинг дўстлигини фақат яхши ахлоқ билан ҳосил қилиш мумкин. Бу ҳақда Саъдий Шерозий шундай байт битган:

Бу ҳaмa халқи жаҳон хулқи писандида намой,
Ки сўи «Хулди барин» роҳ бар он аст, эй дил.

Яъни, жаҳон халқи билан яхши ахлоқда бўл, зеро, «Худди барин» (саккиз жаннатдан бирининг номи) томонга йўл шу ердандир.

Яна бу хусусда Бедил (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар:

Ба ҳусни хулқ Бедил метавон дар жаннат осудан,
Чи ҳожат бар дили дўзах нишастан аз шароратҳо.

Яъни, Эй, Бедил, яхши ахлоқ билан жаннатда осудаҳол яшашинг мумкин. Ёмон амалларни қилиб, дўзах қаърида ўтиришга на ҳожат.

Шунингдек, ахдга, ваъдага вафо қилмоқ ҳам футувватдандир, зеро, ваъдага вафо қилмаслик виждоннинг ноқислигидан дарак беради.

Футувватнинг аҳди ўн икки хил:

1. Тилни ғийбат, туҳмат, ёлғон ва беҳуда сўзлардан тиймоқ.

2. Қулокни ножоиз сўзлардан бекитмоқ.

3. Кўриши мумкин бўлмаган нарсалардан кўзни сақлаш.

4 Қўлни ҳаром нарсаларни ушлашдан ва халқни озор беришдан

тўхтатмоқ.

5. Бориши шаръан ва маънан нодуруст бўлган жойлардан ва ё борган тақдирда бировга зарар, зиён ё ранжу алам етказиши мумкин бўлган мақомлардан оёғини узмоқ.

6. Қорин ва фаржни ҳаром емоқдан ва зинодек харом ишларни қилмоқдан сақламок, зеро, футувват аҳлидан бу ишларнинг содир бўлмоғи футувват аҳлининг бузилганидир.

7. Саховатдирки, сўрамасдан ато этса.

8. Тавозеъ (камтарлик).

9. Қаноат — чунки халққа етадиган кўп меҳнат ва оғирлик озга иктифо қилмай (кифояланмай) кўп талаб қилмоқдандир.

10. Афв ва марҳаматли бўлмоқ, яъни халққа шафқат қилмоқ ва уларнинг қилган гуноҳидан кечмоқ.

11. Кибрни тарк қилмоқ, яъни қанча яхши амалларни қилса ҳам, миннат қилмасин ва мағрур бўлмасин.

12. Иймон, эътиқод ва ибодатда мустаҳкам туриб, шу билан бирга, риёзатли, яъни қалб хонасини риёзат супургиси билан тоза қилмоқ.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Милодий 851 сана 9 апрелда учинчи ҳижрий асрнинг энг машҳур фақиҳларидан бўлган Ҳотам алАсомм вафот қилди. У жуда ҳам парҳезкор ва зоҳид инсон эди. .Асомм,, яъни .кар, давоми...

1715 11:03 / 02 январь
Бағрикенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. давоми...

3361 12:56 / 06.05.2018
2007 йилда Сурияда Қуръони Каримнинг энг катта нусхасини ёзган яманлик хаттот Заки алҲошимий Ислом маданияти ва санъати марказларининг нуфузли мукофотларига давоми...

1274 09:10 / 23.12.2021
Аҳкамул Қуръон асарида шундай ёзилади .Имом ибн Арабий Моликий раҳимаҳуллоҳ .Агар кимса кек сақловчи, ҳасад қилувчи, ўзига бино қўйган ва мутакаббир бўлар экан у давоми...

2322 14:00 / 06 январь