1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Биз бу оятни бир кунда камида 32 марта ўқиймиз

13:20 / 24.12.2021 2019 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз ҳар куни камида 32 марта ўқийдиган сура бор. Бу Фотиҳа сураси. Ушбу улуғ сурада бир оят бор. Бу ٱهْدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلْمُسْتَقِيمَ оятидир.

Тўғри йўл сўрашнинг мана бундай кўринишлари бор: бири ٱهْدِنَا الي ٱلصِّرَٰطَ (иҳдинаа илас сирот) ва кейингиси  ٱهْدِنَا ٱلصِّرَٰطَ (иҳдинас сирот).

Биринчи кўринишнинг, яъни ٱهْدِنَا الي ٱلصِّرَٰطَ (иҳдинаа илас сирот) жумласининг маъноси шуки, биз Аллоҳ таолодан тўғри йўлни кўрсатишини сўраётган бўламиз.

Валиллаҳил масалул аъла. (Энг олий сифат Аллоҳникидир)

Тушунарли бўлиши учун бир мисол келтирайлик. Бизга йўл кўрсатаётган киши мана бу кўринишларда гапиради: هديتك طريق (ҳадайтука торийқ) ва هديتك الي طريق (ҳадайтука ила торийқ).

Бирор жойга бормоқчи бўлсак, учраган одамдан “Фалон жойга қандай борилади? Йўлни тушунтириб юборинг” деб сўраганимизда, у одам “Тўғрига юрасиз, сўнг у ердан ўнгга буриласиз. Сиз сўраётган уй ёки киши ўша ерда” дейди-да, кетади. Бизнинг ўша манзилга етиб борган-бормаганимизни у одам билмайди. Бу ҳолатда бизга йўл кўрсатган одам هديتك الي طريق (ҳадайтука ила торийқ) “Сизга тўғри йўлни кўрсатдим” деган жумлани ишлатади.

Агар ўша одамдан “Ака, кўзлаган манзилимга етиб олгунимча ёнимда бўлинг, менга йўл кўрсатиб, мендан узоқлашманг” деб сўрасак, у одам биз манзилимизга етиб боргунимизча ёнимизда бўлиб, йўлни кўрсатиб борса, бу ҳолатда هديتك طريق (ҳадайтука торийқ) “Тўғри йўлга сизни етаклаб бордим” деган жумлани ишлатади.

Шундай қилиб, иккинчи кўринишни ишлатганимизда, яъни ٱهْدِنَا ٱلصِّرَٰطَ (иҳдинас сирот) деганимизда, биз Аллоҳ таолодан тўғри йўлга йўллашини сўраш билан бирга янада улуғ нарсани сўраётган бўламиз. Яъни “Эй Аллоҳ, бизни тўғри йўлга йўллагин, шу йўлда собит қилгин ва манзилга (Жаннатга) етиб боргунимизча қўлимизни қўйиб юбормагин” деб айтаётган бўламиз.

Қаранг, биз Фотиҳа сурасини тиловат қилиб, ундаги ٱهْدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلْمُسْتَقِيمَ оятини ўқиганимизда, Аллоҳ таолодан Унинг жамолига, жаннатига олиб борадиган энг қисқа ва энг яқин йўлни сўраётган ва бу йўлда У Зот бизнинг ёнимизда бўлишини, қўлимизни қўйиб юбормаслигини сўраб, илтижо ила дуо қилаётган бўламиз. Қандай улуғ дуо!

Зеро, биз ожиз инсонмиз. Агар Роббимиз бизни тўғри йўлда собит қилмаса, қўлимиздан тутиб турмаса, ўзимиз адашиб, бошқа йўлларга кетиб қолсак, аҳволимиз ёмон бўлади.

Қуръони Каримда ٱلصِّرَٰطَ калимаси фақат бирлик кўринишида келган. Чунки, Аллоҳ таолонинг йўли биттадир ва йўл ўзгармайди ҳам, бошқа йўлга алмашмайди ҳам. Аммо шайтоннинг йўллари кўп, адашишнинг турлари бисёр. Шунинг учун “шайтоннинг йўллари, излари” маъносини ифода этувчи خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ жумласидаги خُطُوَاتِ калимаси кўпликда келган. Чунки шайтон инсонга турли томонлардан келиб васваса қилади. Намози тарафдан, аёли, бойлиги, боласи ва ҳоказо тарафлардан келиб васваса қилади. Шайтон инсонни турли гуноҳларга, яъни жиноят йўлларига васваса қилади. Шунинг учун “йўллари” маъносини ифода этувчи خُطُوَاتِ (хутуваат) калимаси кўпликда келган. Аллоҳ таолонинг жаннатига, жамолига олиб борадиган йўл эса битта – Ислом, Қуръон йўлидир!

Бир кунда беш вақт намоз ўқиган киши 17 ракат фарз, 12 ракат суннат, 3 ракат витр, жами 32 ракат намоз ўқиган бўлади. Демак, кун давомида 5 вақт намозини адо этадиган мусулмон 32 марта Фотиҳа сурасини ва ундаги мазкур оятни тиловат қилади ва Аллоҳ таолодан жаннатга етиб боргунича, Унинг жамолига эришгунича ёнида бўлишини, қўлини қўйиб юбормаслигини 32 марта сўраган бўлади. Энди қўшимча нафл ибодатлар қиладиган азизларимиз Фотиҳа сурасини янада кўпроқ ўқиганлари учун мазкур оятни ҳам кўп тиловат қилган ва Аллоҳ таолога кўпроқ дуо қилган бўладилар.

Аллоҳ таоло барчамизни Исломда, иймонда собитқадам қилсин, ҳақда собит айласин, ҳидоятидан айирмасин, жаннатига, жамолига эришишимизни насиб этсин! Шайтоннинг иғволаридан, васвасаларидан Ўзи паноҳида асрасин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молик ибн Динорнинг куёви Муғийра ибн Ҳубайб Абу Солиҳ айтади .Молик ибн Динор вафот этганида у билан бир ҳовлида эдим. Хуфтон намозини у билан бирга ўқидим. Кейин давоми...

1788 08:00 / 10.02.2021
Ҳадисларда бир киши кимдандир ҳадя умид қилса, унга мунтазир бўлса, ундай ҳадяда барака бўлмаслиги айтилган. Шунингдек, агар Аллоҳ таоло бирор бандасининг қалбига давоми...

2860 07:00 / 07.01.2019
Аслам алҲабаший қора қул бўлиб, бир яҳудийнинг қўйларини боқиб юрадиган чўпон эди. Ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, бир куни ўша қул Хайбардаги бир қўрғонда давоми...

2779 09:00 / 27.04.2021
СаволТарих китобларда Мовароуннаҳр ерларида ўтмишда қудратли ва улкан Хоразмшоҳлар давлати бўлгани, у ниҳоятда гуллабяшнагани ҳақида ёзилган. Бу давлатнинг давоми...

2713 18:33 / 08.08.2020
Аудиолар

121584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43055 14:35 / 11.08.2021