1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тўғридан-тўғри жаннатга

09:00 / 27.04.2021 2771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аслам ал-Ҳабаший қора қул бўлиб, бир яҳудийнинг қўйларини боқиб юрадиган чўпон эди. Ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, бир куни ўша қул Хайбардаги бир қўрғонда қўйларни қамаётган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга Ислом ҳақида айтиб беринг», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Исломни тушунтирдилар. У Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломга даъват қилишда ҳеч кимни таҳқирламас эдилар. Ҳалиги қул: «Мен бу қўйларнинг эгасининг хизматкориман. Бу қўйлар менда омонатдир. Буларни нима қиламан энди?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларнинг юзига ургин, эгасига ўзи қайтиб боради», дедилар. Қул бир ҳовуч тупроқни олиб, уларнинг юзига отди-да, «Эгаларингга қайтиб боринглар, мен энди сизга ҳамроҳлик қилмайман», деди. Шунда қўйлар худди уларни биров ҳайдаб кетаётгандек, бир тўп бўлиб бориб, тўғри қўйхонага кириб кетишди.

Шундан кейин ҳалиги қул мусулмонларга қўшилиб, жангга кирди. Жангда унга бир тош тегиб, шаҳид бўлди. У ҳали бирор марта намоз ўқишга ҳам улгурмаган эди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келиб, у зотнинг ортларига қўйишди. Устига ўзининг чопонини ёпиб қўйишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобалари билан унга юзланиб, сўнг дарҳол юзларини бурдилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундан юз ўгиряпсизми?» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг ҳури ийндан бўлган завжаси у билан бирга турибди», дедилар».

«Солиҳлар гулшани» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдилар. Тасаввур қилинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафар қилишдан ҳам ажиб давоми...

2074 17:00 / 25.02.2022
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилни ва ундан давоми...

2047 22:00 / 09.08.2019
Дунё бўйлаб ҳидоят истаганлар Ислом сари талпинмоқдалар.Бугунги кунда Ислом дини ва мусулмонларни ёмон отлиқ қилиш урфга айланиб бормоқда. Оммавий ахборот давоми...

2763 12:00 / 14.01.2019
Ибн Абу Ғунядан ривоят қилинади .Бир шайх менга бувисининг қуйидаги сўзларини ҳикоя қилиб берди .Хизматкоримиз олов ёқиб олиш учун Толҳа ибн Мусаррифнинг уйига давоми...

1386 07:10 / 16.05.2019