1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ғариб ва хорнинг фарқи

15:00 / 12.12.2021 2301 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга дедилар:

«Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин»!

Ғариблар деганда даставвал кўз ўнгимизда жамиятдан бир чеккада яшайдиган, инсонлардан ажралган, эски кийимлар кийиб олган, сочлари тартибсиз, мансаби ва қиладиган иши йўқ, бирор жойда ўқимаган кишилар келиши мумкин. Бу сифатлар ўзи билан ўзи овора бўлиб қолган кишиларнинг сифати, ғарибларники эмас.

Ғарибларни жамиятнинг барча бўғимида учратишимиз мумкин. Улар шифокорлар ичида ҳам бор, муҳандислар ичида ҳам бор, темирчилар ичида ҳам бор, дурадгорлар ичида ҳам бор, ҳайдовчилар ичида ҳам бор, кўча тозалайдиганлар ичида ҳам бор, номини ёзишни билмайдиган талабалар ичида ҳам бор, уй хизматкорлари ичида ҳам бор, муаллимлар ичида ҳам бор, ҳамширалар ичида ҳам бор ва ҳоказо...

Уларнинг биз каби оиласи, иши, орзулари, истаклари, оғриқлари, табассуми ва кулгуси бор. Улар биз яшаётган жамиятда яшашади. Уларнинг ғариблиги қалбида бўлади. Уларнинг қалбидан Ислом ва мусулмонлар аҳволини ўйлаб қон томади. Уларнинг тунги барларда бирга аралашиб ўйин-кулгу қилаётган фарзандларимизни кўриб, қўлларидан ҳеч бир иш келмаслигини ўйлаб қалблари оғрийди. Улар маҳаллаларда ароқ сотилаётганини кўриб, уни қайтаришга тоқатлари етмасдан алам чекишади. Улар ҳижобсиз, очиқ юрган хотин-қизларимизни кўришса, масжиддан, намоздан нафратланадиган ёшларни кўришса маҳзун бўлишади. Улар жамиятдаги порахўрликни кўриб, уни тузата олмай эзилишади. Миллатнинг бойлиги талон-тарож бўлаётганини кўриб улар адойи тамом бўлади. Улар Роббилари билан ёлғиз қолишса ғарибликларидан Унга шикоят қилишади. Оҳларини Унга изҳор қилишади. Улар бунақанги ишлардан рози эмасликларини Роббиларига айтишади.

Ғариблар оддий ва содда инсонлар эмас. Мўъминларнинг жамиятдаги муаммолардан қалблари оғрийди.

Ислом ғариблик билан бошланди. Ўша даврдаги ғариблар қанақа эди. Мана шу саволга жавоб топишимиз бугунги ғарибларни ҳам бизга аниқлаб беради.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу жуда катта савдогар эдилар. Олди-сотди қилар эдилар. Мусулмонлардан жуда кўп қул озод қилар эдилар. Жамиятда обрўлари баланд эди. Ҳамма у зотни танир эди. У зотнинг ғарибликлари қалбларида эди. Қавмларининг залолати ва куфрини кўриб эзилар эдилар.

Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу жуда кучли жангчи, баҳодир чавандоз эди. Ҳеч нарсадан қўрқмас эди. У ҳаётини қаҳрамонлардек ўтказди. Аммо унинг ғариблиги қалбида эди. Қавмининг бут ва санамларга ибодат қилаётганини кўриб қалби пора бўлар эди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу «Дорун Надва»да Бани Адийнинг вакили эдилар. Сўзамол, кучли танага эга эдилар. Бутун Қурайш у зотни танир эди. Кўпчилик у кишидан ҳайиқар эди. Аммо у зотнинг ҳам ғарибликлари қалбларида эди.

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Макканинг энг гўзал йигитларидан эди. Энг яхши кийимларни кияр эди. Қизлар Мусъабни кўчада кўриб қолса дугонасига уни кўрганини айтиб узоқ вақт мақтаниб юрар эди. Аммо Мусъабнинг ғурбати қалбида эди. Қавмининг, оиласининг дўзахга киришини ўйлаб қалби қон йиғлар эди.

Ҳамза розияллоҳу анҳу кучли, қўрқмас бўлсаларда ғариб  эдилар. Қурайш у зотни «шерлар овчиси» дер эди. Ҳамза розияллоҳу анҳу Абу Жаҳлнинг юзига бир мушт уриб:«Қани қўлингдан келса қайтарчи»!, деганларида Абу Жаҳл уришга журъат қила олмаган эди.

Ғариблик қалбда бўлади. Инсонлардан ажралиб олиш, бекорчилик ва дангасалик ғариблик эмас. Бу хорлик ва мағлубиятдир. Бунда ғарибликдан асар ҳам йўқ!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй бечораларҚабристонга кўчиб борадиган вақтингиз келганида, .Э воҳ Молмулкимиз ҳароб бўлиб, шунча қилган ҳаракатимиз бекор кетди... Шундай гўзал ва кенг дунёдан давоми...

1478 11:46 / 12 февраль
.Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик. Сен аввал юзланган қиблани орқасига давоми...

4996 17:23 / 17.08.2017
Робб ndash эга демакдир. Бизнинг эгамиз ким деган саволга жавобимиз Роббимиз Аллоҳдир. Роббимиз Аллоҳ дея ҳаётимизни давом эттирсак фаришталарнинг қанотлари давоми...

1047 19:25 / 28.10.2022
Европа мафиясининг бошлиғи Эльвис Киламенди Исломни қабул қилганини эълон қилди. У аввал совуққонлик билан инсонларга зарар етказар, раҳмшавқат нималигини давоми...

4231 11:00 / 17.03.2022