1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ислом ақийдаси асосида яшайдиганлар

16:18 / 04.10.2021 2113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади:

إِنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِإِبْرَاهِيمَ لَلَّذِينَ اتَّبَعُوهُ وَهَذَا النَّبِيُّ وَالَّذِينَ آمَنُواْ وَاللّهُ وَلِيُّ الْمُؤْمِنِينَ

Албатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унга эргашганлар, мана бу Набий ва иймон келтирганлардир. Аллоҳ мўминларнинг валийсидир. (Оли Имрон сураси, 68-оят)

Ҳамма ўзини Иброҳим алайҳиссаломнинг меросхўри, деб даъво қилаверади. Биров «У киши яҳудий бўлган, шунинг учун унга биз ҳақлимиз», деса, бошқаси, «У киши насроний бўлган, шунинг учун унга биз ҳақлимиз», дейди. Яна бошқалар ўз билганини айтади. Ҳолбуки, бу масалани Аллоҳнинг Ўзи ҳал қилган:

Аввало, «Албатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унга эргашганлар», яъни ўзлари ҳаёт даврларида у кишига иймон келтириб, йўлидан юрганлар ва у киши ўтганларидан кейин ҳам эргашганлар.

Кейин «Мана бу Набий», яъни Муҳаммад алайҳиссаломдир. Энг содиқ гувоҳ бўлмиш Аллоҳ таолонинг хабарига биноан, улар икковлари Исломда биргадир.

Яна одамларнинг Иброҳим алайҳиссаломга ҳақлироғи Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга

«…иймон келтирганлардир».

«Аллоҳ мўминларнинг валийсидир», яъни дўстидир, ёрдамчисидир, ҳомийсидир.

Бу нарса одамларни, инсониятни бирлаштирувчи асосий омил ақийда эканини билдиради.

Кенгроқ ўйлаб кўриладиган бўлса, одамларни бирлаштирадиган бир неча омиллар бор, жумладан, жинс, қавм, тил, табақа, танасининг ранги ва ҳоказолар. Лекин буларнинг бари тор доиралар бўлиб, инсоннинг ихтиёридан ташқари нарсалардир. Агар одамларнинг бирлашиши жинс асосида бўлса, ҳеч ким ўз жинсини ўзгартира олмайди. Шунингдек, қавм-миллат асосида бўлса, ҳеч ким миллатини ўз хоҳиши бўйича танламаган. Агар бирлашиш тил асосида бўладиган бўлса ҳам, бирор тилда тили чиққан одам уни бошқа тилга ўзгартиргани билан барибир ўша тил эгалари билан эл бўлиб кетолмайди.

Шунингдек, табақа ёки тананинг рангини ҳам ўзгартириб бўлмайди.

Ислом ақийдаси асосида яшайдиганлар эса Аллоҳнинг дўстлари, бир оиланинг аъзоларидир. Уларнинг бирлашишига йиллару асрлар, маконлару ватанлар, миллатлару жинслар, тананинг рангию табақалар тўсиқ бўла олмайди.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни қаттиқ ёмон давоми...

1198 19:00 / 15.08.2023
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Улар .Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз уни ёлғончига чиқардик ва .Аллоҳ ҳеч давоми...

2807 12:16 / 26.03.2019
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади У ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи Йўқ Улар саркашликда ва ҳақдан қочишда бардавом давоми...

3183 20:00 / 29.11.2018
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда давоми...

3529 13:39 / 30.10.2018