1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ҳар бир маъруф садақадир

08:48 / 15.08.2021 1361 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Язийд Хотмийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маъруф садақадир», дедилар».

Шарҳ: Демак, ҳар бир яхшилик, ҳар бир яхши, ширин, фойдали сўзни айтиш ҳам садақа ҳисобланар экан.

Анасдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир нарса келтирилса, «Буни фалон аёлга олиб бориб беринглар, у Хадийжанинг дугонаси эди», «Буни фалон аёлнинг уйига олиб бориб беринглар, у Хадийжани яхши кўрар эди», дер эдилар».

Шарҳ: Дўстлик, дугоналик, ўзаро муҳаббат қўйишнинг мукофоти қандай яхши экан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал, яхши, чиройли сўзларни айтмоқдалар. Хадийжа онамиз вафот этиб кетганларидан кейин ҳам у кишига дугона бўлган, у кишига муҳаббат қўйганларни тақдирламоқдалар.

Ҳузайфадан ривоят қилинади:

«Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маъруф садақадир», деганлар».

Шарҳ: Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг бошқа санад билан келган шаклидир. Бундан ушбу ҳадис жуда кўп кишилардан ривоят қилинган, катта қувватга эга бўлган машҳур ҳадис эканини билиб оламиз. Шу билан бирга, бир оғиз ширин сўз ҳам садақа бўлишини англаб етамиз.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .У киши гоҳида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтганида .Буни менга киприклари узун, ёнбошлари оппоқ, юзлансалар, бутун давоми...

2347 16:00 / 15.03.2023
.Бахиллик, луғатда карамлилик ва сахийликнинг зиддидир. Уламолар истилоҳида бахилликка бир неча хил таъриф берилган бўлиб, улар бирбирларини тўлдириб давоми...

1656 09:00 / 21.08.2023
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Бир киши.Эй Аллоҳнинг Расули Менинг бир қўшним бор, ҳар доим менга озор беради,, деди..Бориб, уй анжомларингни кўчага олиб чиқиб қўй,, давоми...

3026 19:50 / 04.12.2019
Отаонага яхшилик қилиш борасидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб, таҳлил қилган уламоларимиз бу амал жумладан, қуйидагилар ила юзага келишини айтганлар1. давоми...

2440 13:05 / 17.12.2019
Аудиолар

121493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42986 14:35 / 11.08.2021