1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Бахилликдан ҳам ёмон дард борми?

09:00 / 21.08.2023 1610 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бахиллик» луғатда карамлилик ва сахийликнинг зиддидир.


Уламолар истилоҳида бахилликка бир неча хил таъриф берилган бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириб келади.


Журжоний:
«Бахиллик ўз молини ман қилишдир», деган. Яна: Ҳожат тушганда ўзидан устин кўришни тарк қилиш бахилликдир», деган.


Ибн Ҳажар:
«Бахиллик сақлаб турилган нарсадан талаб қилинганда ман қилишдир», деган.


Бахил – шариат ҳукми ва мурувват тақозоси ила ман қилиш мумкин бўлмаган нарсани ман қилган шахсдир.


Шариат вожиб қилган нарса закот ва аҳли-аёлнинг нафақасидир.


Мурувват тақозо қиладигани эса торлик вужудга келтирмаслик ва майда-чуйда нарсаларга ҳам эътибор беравермасликдир. Бу ҳолат одамлар орасида «пасткашлик» дейилади.
Бахилликни келаси ҳадисларда яна ҳам яхшироқ таниб олишга ҳаракат қиламиз.


Жобирдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Бану Салама! Сизнинг улуғингиз ким?» дедилар.


«Жад ибн Қайс. Лекин бахиллиги бор», дедик.


«Бахилликдан ҳам ёмон дард борми? Улуғингиз Амр ибн Жамуҳдир», дедилар».


Амр жоҳилият даврида санамларга қараб турар эди. 


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйлансалар, у зонинг номларидан тўй қилиб берар эди».


Шарҳ: Ушбу ҳадисдан бахилликнинг нақадар ёмон сифат эканини билиб олдик. Бир қавм бахил одамни «улуғимиз» деб билар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай киши саййидликка ярамайди», дедилар.


Амр ибн Жамуҳ деган киши жоҳилият даврида шу қавмнинг бутхонасида яшаган, яъни шу қавмнинг бутчиси бўлган экан. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганларида тўй қилиб берган, тўйнинг харажатини кўтарган экан.


Сахийлик ва бахилликнинг фарқини, бу сифатлар инсоннинг обрўсини қанчалик кўтариши ёки туширишини кўринг. Бу ниҳоятда ибратли ҳолатдир.


Бахил одам ўз қавмининг улуғи бўлишга яроқли эмас экан. Аксинча, сахий одам бу мартабага муносиб экан.


Шунинг учун мўмин одам доимо бахилликдан сақланиши, қўлидан келганича сахий бўлишга ҳаракат қилиши лозим.


Муғийранинг котиби Варроддан ривоят қилинади:
«Муовия Муғийра ибн Шуъбага мактуб ёзиб:
«Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бирор нарсангни ёзиб юбор», деди.


Шунда Муғийра унга мактуб ёзиб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «деди-деди»дан, молни исроф қилишдан, кўп саволдан, ман қилиш ва «бер-бер» дейишдан, оналарга оқ бўлишдан, қизларни тириклай кўмишдан қайтарар эдилар», деди».


Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миш-мишларни айтишдан, гап ташишдан қайтарган эканлар. Кераксиз «деди-деди»лар ҳар бир жамият ва шахс учун канчалар зарарли эканини кўпчилик яхши билади. Мўмин банда бу ёмонликдан сақланиши лозим.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна Аллоҳ таоло берган мол-дунёни исроф қилишдан қайтарган эканлар. Исрофгарлик мўмин кишига тўғри келмайди, мўмин киши молини тежаб, тадбир билан ишлатиши, зое қилмаслиги керак.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини кўп савол беришдан ҳам қайтарганлар.


Ўзи билмаган, муҳим нарсани сўраш керак. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлган-бўлмаган нарсани ҳадеб сўрайверишдан қайтарганлар.


Баъзилар сўралаётган одамни ҳижолат қилиш учун билган нарсасини ҳам сўрайверади. Яна бошқалар ноўрин, бемаврид нарсаларни сўрайди. Кўпинча қасддан, жавоб берувчи одамни ноқулай ҳолатга тушириб қўядиган қилиб сўралади.


Сўралган одам жавоб бермаса, билмас экан, деган гап тарқалади. Жавоб берса, жавоби учун бошига қийинчилик тушади. Шунинг учун саволни жойида, ўрнини билиб бериш керак, аниқ билиб туриб, хайрли манфаат учун сўраш керак.


Шундай бахил одамлар борки, кишиларнинг эҳтиёжи тушиб, ундан ўзида бор, имкони бемалол нарсани сўраса ҳам бермайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишдан ҳам бизларни қайтарганлар.


Баъзилар эса бирор нарсани сўраса, эгаси бермагунча, тинмай талаб қилиб тураверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай ишлардан ҳам қайтарганлар.


Оналарга оқ бўлиш ҳақида аввалги ҳадисларнинг баёнида батафсил гапирилди.


Қизларни тириклай кўмиш жоҳилият пайтидаub арабларнинг иши бўлиб, қиз туғилса, катта бўлганда бизга ор келтиради, деган аҳмоқона тасаввурлари билан қизларни тириклай кўмар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай ёвузликдан ҳам қайтарганлар.
Жобирдан ривоят қилинади:


«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралса, ҳеч қачон «йўқ» демаганлар».


Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларида бор нарсани биров муҳтож бўлиб сўраса, албатта берар эканлар, «йўқ» демас эканлар.


Демак, мўмин-мусулмон одам ўз Расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, сахий бўлиши, бир нарса сўраган одамга «йўқ», дейиш яхши эмаслигини билиши лозим экан.


«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди
 

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди
 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
40. Ибн Умардан ривоят қилинади.Сафарда бир аъробий олдимиздан ўтди. Ўша аъробийнинг отаси Умар розияллоҳу анҳунинг дўсти бўлган эди. Аъробий.Фалончининг давоми...

3037 08:30 / 12.01.2019
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз .қулим, ёки .чўрим, демасин. Чунки ҳаммангиз Аллоҳнинг қулларисиз, аёлларингиз эса давоми...

1410 11:00 / 18.01.2021
Саудиялик бир йигит кекса отаси билан кичик бир уйда яшар эди. Йигит корхонада оддий ходим бўлиб ишлар, уйланиш учун маошидан йиғиб борар, ота ва ўғилнинг ҳаёти давоми...

1306 17:00 / 07.07.2022
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга.Эй Аллоҳнинг Расули Фалон аёл кечаси намозда қоим бўлади, кундузи рўза тутади, яна бошқа давоми...

1729 19:03 / 07.11.2019