1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Набий алайҳиссаломнинг сифатлари

16:00 / 15.03.2023 2338 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«У киши гоҳида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтганида:

«Буни менга киприклари узун, ёнбошлари оппоқ, юзлансалар, бутун гавдалари билан юзланадиган, бурилиб қарасалар, бутун гавдалари билан бурилиб қарайдиган, кўзлар ўхшашини кўрмаган ва кўрмайдиган зот айтдилар», дер эди».

Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча сифатлари баён қилинган:

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг киприклари узун экани.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнбошлари оппоқ экани.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда юрганларида қоматларини тик ва тўғри тутиб, кишига бутун гавдалари билан юзланишлари.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бировга қараганларида бутун гавдалари билан тўлиқ бурилиб қарашлари.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бўлмиш сиз билан биз ҳам йўлда юришнинг бу одобига риоя қилишимиз лозим.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Франциялик аёл 14 ёшли ўғлининг Ислом динига киришини хоҳлаб, қўлидан етаклаганча Исломий марказга олиб келди. Марказга етиб келишгач, бола Марказ имомининг давоми...

2543 11:00 / 30.01.2021
. . . . . ,.17. Абу Туфайлдан ривоят қилинади.Алидан .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга кўпчилик одамларга хос қилмаган нарсани давоми...

2762 13:05 / 03.11.2018
Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади . ,..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб мусулмон кишининг саодатидандир,, давоми...

1844 11:55 / 19.10.2019
. ,.100. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим.Аллоҳ азза ва жалла раҳматни юз давоми...

2084 09:05 / 06.08.2019