1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий мажуасида 9200 намозхонни сиғдирадиган масжид қурилади

13:52 / 10.08.2021 2489 pdf Ўқиш режими + -

Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи – Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган, ХХ аср охирига келиб маданий ва маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик мажмуаси. Ушбу зиёратгоҳ ислом оламида энг машҳур ва таниқли зиёратгоҳ ҳисобланади. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий дунёга машҳур исломшунос олим ва аллома бўлиб, 1997-1998 йилларда ҳижрий тақвим бўйича аллома туғилганига 1225 йил тўлиши муносабати билан у абадий макон топган қадимий мозорда катта ёдгорлик мажмуаси барпо этилган эди.

Enter Engineering матбуот хизмати билдиришича, Ўзбекистон Республикаси президентининг жорий йил 11 февралда Самарқанд вилоятига сафари чоғида Имом ал-Бухорий ёдгорлик комплексини тўлиқ реконструкция қилиш ва унинг ҳудудида ободонлаштириш бўйича ишларнинг бориши билан танишди.

Реконструкция ишлари Enter Engineering компаниялари гуруҳи томонидан бажарилмоқда. Лойиҳа буюртмачиси Самарқанд вилояти ҳокимлиги қошидаги инжиниринг компанияси ҳисобланади.

Мақбарада реконструкция ишларида унинг айни кундаги кўриниши сақлаб қолинади.

Реконструкция ва ободонлаштириш ишлари 4,68 га майдонда, қурилиш ишлари 2.02 га майдонда олиб борилмоқда, бундан ташқари 0.35 га майдонда ерости галереяси бунёд этилади, 0.83 га майдон ички ҳовли сифатида ободонлаштирилади.

Шунингдек, бинолар атрофи ва катта майдон 1.72 ва 0.44 га жой кўкаламзорлаштирилади. Қурилиш ишларининг айни кундаги босқичида 442 нафар мутахассис ишчилар банд бўлиб, улардан 65 нафари хорижлик мутахассислар ҳисобланади. Жумладан, 53 та махсус техника бирлиги, 3 та минорали кранлар узлуксиз ишламоқда. Қурилиш ишлари билан параллель равишда лойиҳалаштириш ишлари ҳам давом этмоқда.

Тўрт бурчагида тўртта баланд минораси бор муаззам кўринишдаги масжид биноси бунёд этилади. Унда бир пайтнинг ўзида 9200 нафар намозхон ибодат қилиши мумкин. Катта масжид биносидан ташқари маъмурият бино, хизмат кўрсатиш корпуси биноси, аёллар ва эркаклар учун алоҳида таҳоратхона, миноралар ва айвонлар барпо этилади.

Ёдгорлик мажмуасида зиёратчилар ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб, бемалол ибодат қилишлари мумкин бўлади, шунингдек бу ерда жума намозлари, Рамазон ва Қурбон ҳайитидаги байрам намозлари жамоат иштирокида ўқилади. Мажмуада жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг ҳаракатланиши учун барча шароитлар – замонавий лифтлар, махсус нишаб йўлкалар ва бошқа қулайликлар яратилиши назарда тутилган.

Қурилиш ва ободонлаштириш бўйича ишлар давомида мақбара атрофида жойлашган суви шифобахш булоқ ҳамда қарийб беш аср олдин экилган чинорларга зиён етказмаслик чоралари ҳам кўрилган.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Германиянинг ГётеФранкфурт университети Ислом фанлари ва жамият академияси томонидан тадқиқотлар учун Қуръони карим билан боғлиқ иккита катта лойиҳани киритди, давоми...

1718 15:40 / 25.12.2018
Шу кунларда баъзи интернет тармоғида Ўттиз минг ўзбекчатуркча Қуръони карим таржима китоби Ўзбекистонда тарқатилдиrdquo деган мазмундаги хабарлар кенг давоми...

1709 14:00 / 18.09.2021
Азиз мухлислар, жорий йилнинг 26 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида .Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир, шиори давоми...

1073 02:04 / 25.10.2022
Жорий йилнинг июнь ойида Германиянинг Оснабрук шаҳрида биринчи бор имомларни тайёрлаш маркази очилди. У давлат томонидан молиялаштирилади..Биз бу кун Германияда давоми...

1195 19:00 / 30.06.2021
Видеолар
Аудиолар

121707 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43150 14:35 / 11.08.2021