1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бахт

08:40 / 25.07.2021 2677 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бахт» сўзи Қуръони Каримда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.

Биринчиси: «У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир». (Ҳуд сураси, 105- оят).

Иккинчиси: «Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир». (Ҳуд сураси, 108-оят).

Биринчисида бахт-саодатнинг вақти баён этилади. У қиёмат кунидир.

Иккинчисида эса бахт-саодатнинг жойи баён этилади. У жаннатдир.

Демак, бирон нарсани унинг ўрнидан бошқа ердан, ўриндан излаш бефойдадир. Шунингдек, бирон нарсани бошқа вақтидан бошқа вақтда кутиш, интизор бўлиш ҳам бефойдадир.

Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз, Ўз фазли ила бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни бахтиёр инсонлардан этсин! Амин.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир йигит бор эди. У жаҳлдор, ғоятда асабий эди. У билан муомала қилган ҳар бир одам унинг табиатидан хафа бўлар эди. Бир куни отаси унга мих солинган халтани давоми...

2442 11:00 / 07.07.2022
Бир сичқон катта экинзорда яшар эди. Бир куни экинзор соҳиби, яъни деҳқоннинг қопқон кўтариб кетаётганини кўрди. Шу заҳоти телбага ўхшаб бутун экинзорни айланиб, давоми...

5192 14:00 / 17.03.2023
Африка қитъасининг ҳудуди 30.37 миллион кв. километрга тенгдир.Хитойнинг ҳудуди 9.6 миллион кв. километрга тенгдир.АҚШнинг ҳудуди 9.8 миллион кв. километрга давоми...

3709 11:30 / 26.03.2022
Уламолардан бири айтади.Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик давоми...

2538 15:00 / 11.12.2021