1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Инсоният келажаги Африкада

11:30 / 26.03.2022 3708 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Африка қитъасининг ҳудуди: 30.37 миллион кв. километрга тенгдир.

Хитойнинг ҳудуди: 9.6 миллион кв. километрга тенгдир.

АҚШнинг ҳудуди: 9.8 миллион кв. километрга тенгдир.

Европанинг ҳудуди: 10.18 миллион кв. километрга тенгдир.

Демак, Хитой, АҚШ ва Европанинг барчасини қўшиб ҳисоблаганда ҳам Африка каттароқдир.

Лекин кўплаб дунё хариталарида Африка ўта кичрайтириб кўрсатилган. Бу атайин визуал тарзда африкаликларни улар қаерда бўлишмасин, мияларини ёлғон билан тўлдириш мақсадида амалга оширилган.

Африканинг 60% ери экин экишга яроқлидир.

Африка 90% хомашё заҳираларига эгадир.

Африкада дунё олтин заҳирасининг 40% яқини жойлашган.

Африкада дунё олмос заҳирасининг 33% мавжуд.

Африка ўз бағрида 80% дунё колтан заҳирасини сиғдиргандир. Колтан – яъни, колумбит-танталит телефон ва электроника ишлаб чиқаришда ишлатиладиган минерал). Хоссатан, кўпроқ Конгода мавжуд.

Африка дунёдаги кобальт заҳирасининг 60% га эгадир. Кобальтдан автомобиль аккумуляторлари ишлаб чиқарилади.

Африка нефть ва табиий газга бой бўлган қитъадир.

Африкада (Намибия) энг бой балиқчилик қирғоқ пляжлари мавжуд.

Африка марганец, темир ва ёғочга бойдир.

Африка уч карра Хитойдан, уч карра Европадан ва уч карра АҚШдан улканроқ ҳудудда ястанади.

Африканинг майдони 30 875 415 квадрат километрни ташкил этади.

Африка қитъаси аҳолиси бўлса, 1,3 миллиард кишидан иборат. (Солиштириш учун Хитой аҳолиси 1,4 миллиардни ташкил этиб, 9,6 миллион квадрат километр ҳудудда жойлашган).

Бу дегани, Африка бепоён ва ўзлаштирилмагандир.

Конго Демократик республикасининг экинга яроқли ерларини ўзиёқ бутун Африкани боқишга етади.

Африкадаги барча экан ерлари бўлса, бутун дунёни боқишга етарлидир.

Конго Демократик республикасининг дарёларига электростанциялар қуриб бутун Африкани ёритишга кифоя қилади.

Нега бу қадар улкан салоҳиятга эга Африка бу қадар ортда қолиб кетган, қолоқ дейилса, кўплаб ғарб давлатлари  ҳамда уларнинг қўғирчоқ ва тобелари бўлган кучлар ўн йиллар давомида Африкани беқарор вазиятда ушлаб туришган.

Африка маданий ва диний турфа хилликка эга қитъадир.

Африка Ғарбнинг фармацевтика лабораторияларида модификация қилинган 30 мингдан ортиқ турли доривор гиёҳлар ватани ҳисобланади.

2050 йилга келиб, Африка аҳолисида ёшларнинг улуши 2,5 миллиардга етиши тахмин қилинмоқда. Бу нима дегани? Бу — Африка инсоният келажаги демакдир.

Интернет маълумотлари асосида Бобур Аҳмад тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик тажвид курслари йўқлигидан, шу сабаб Қуръон ўргана олмаётганидан ёзғиради. Бу борада мутлақ чеклов бор деб ўйлайди. Аслида эса...Устозларнинг боши омон давоми...

2353 09:00 / 31.12.2021
268. 282. Жаририйдан ривоят қилинади.Ким мўминни оч ҳолда учратиб, унга таом бериб тўйдирса ва сув бериб чанқоғини қондирса, албатта жаннат эшикларининг биридан давоми...

4705 11:00 / 03.07.2021
Фин олимлари уйқу иқтисодий аҳвол ва маошга қанчалик таъсир қилишини ўрганди. Эрта ухлаб, эрта уйғонадиганлар кечгача ишлаб, кеч уйғонадиганлардан кўра кўпроқ давоми...

1666 16:28 / 18 февраль
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдилар .Инсоннинг амали, ҳоҳ динга тааллуқли бўлсин, хоҳ дунёга тегишли бўлсин, юзаки назар билан текширилганда уч турли экани маълум давоми...

3222 12:00 / 21.05.2022