1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бу менинг муаммоим эмас

14:00 / 17.03.2023 5215 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир сичқон катта экинзорда яшар эди. Бир куни экинзор соҳиби, яъни деҳқоннинг қопқон кўтариб кетаётганини кўрди. Шу заҳоти телбага ўхшаб бутун экинзорни айланиб, баланд овозда: «Сичқонлар учун қопқон олиб келдилар, энди ҳолимизга вой», деб бақирди.

Буни эшитган товуқ: «Дод-фарёдинг ва қичқириғинг билан бизни безовта қиляпсан. Қопқон сен учун тайёрланган, шунинг учун бу сенинг муаммоинг», деб бақирди.

Сичқон қўйларнинг олдига борди ва: «Эҳтиёт бўлинглар уйда қопқон бор» деди. Буни эшитган қўй табассум қилиб: «Эй қўрқоқ, қилмишингнинг оқибатидан қўрқар экансан, нега ўғирлик қилиб, атрофни хароб қилишга уриндинг. Бу қопқонни сен учун қўйишган. Шундай экан, қичқириб бизнинг бошимизни оғритма. Сенга насиҳатим шуки, овқат ўғирлашдан, арқонлар ва дарахтларни кемиришдан тийил», деди.

Ноилож қолган сичқон сигирдан ёрдам сўрашга ўтди ва унга бепарволарча: «Уйимизда қопқон бор экан. Афтидан сигирларни овлашмоқчи шекилли. Ҳайвонот боғидан сиёсий бошпана сўраб кўрайми», деди.

Ҳеч ким парво қилмаганини кўрган сичқон ўзи қутилиш чорасини кўрмоқчи бўлди. Қопқонни излаб далани кезди ва қаерга қўйилганини аниқлади. Кейин қопқондан узоқроқ жойга бориб, ухлашга ётди. Қопқоннинг шарақлаган овози тун сукунатини бузди. Унга бир ўлжа илинган эди. Сичқон қопқонга думи билан илинган илонни кўриш учун у томонга шошилди. Деҳқоннинг хотини қопқонга сичқон илинди деб ўйлаб, уни ушламоқчи бўлди. Тун қоронғу бўлгани учун илонни кўрмади. Шу пайт илон аёлнинг қўлини чақиб олди. Деҳқон зудлик билан хотинини биринчи тиббий ёрдам олиши учун шифохонага олиб борди. Тиббий ёрдам олгач аёл уйга қайтди. Иситмаси баланд эди. Деҳқон аёлининг тузалиши учун уйидаги товуқни сўйди. Аёлни кўргани яқинлар ва қўни-қўшнилар ҳол-аҳвол сўраб чиқишди. Деҳқон меҳмонларни чиройли дастурхонга таклиф қилиш учун қўйни сўйишга мажбур бўлди. Лекин бечора аёл бир неча кун заҳар билан курашиб вафот этди. Жаноза маросимига юзлаб одамлар келишди. Деҳқон узоқдан келганларга таом тайёрлаш учун сигирни ҳам сўйди. Шундай қилиб уйда ҳайвонлардан фақат сичқон тирик қолди. Аслида қопқон сичқон учун қўйилган эди. Аммо унинг ўрнига бошқалар қурбон бўлди. Чунки хатарни фақатгина сичқон ҳис қилиб, бошқаларга ҳам етказди, улардан эътибор бўлмагач ўзи хавф-хатардан узоқроқ бўлишга уринди. Хатарни менсимаганлар эса қурбон бўлдилар. Чунки бошқа ҳайвонлар хавф-хатар биздан йироқда, сичқон айтаётган хатар эса бизнинг муаммоимиз эмас, ўзи ҳал қилсин деб ўйлаган эдилар.

Хулоса

Агар сизнинг яқинингизда сизга алоқаси бўлмаган муаммо юз берса, унга нисбатан бепарволик қилманг. Чунки ўша муаммонинг оқибатида сизга ҳам зарар етиши мумкин.

Атрофимизда қандай муаммолар содир этилса, уларга бепарво бўлмайлик.

Зеро, мўмин мусулмон киши лоқайд бўлмайди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Аллоҳ таоло барчамизни турли мусибат, муаммолардан асрасин ва гуноҳларимизни мағфират этсин.

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот»

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир қиролнинг жазо усули ndash айб қилганларни оч итларга талатиш эди. Бунинг учун саройида махсус итлар боқиларди. Бир куни қирол саройда ўн йил ишлаган бир давоми...

3786 14:22 / 27 февраль
Тошкентлик аҳли илм биродарларимиздан бири ҳикоя қилади.Бир куни узоқ вилоятга бир иш билан боришимга тўғри келиб қолди. Йўл узоқ бўлгани сабабли тадорик ҳам давоми...

2181 09:00 / 07.07.2021
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни тобора юксалиб бормоқда. Чорак асрки, давоми...

4124 09:49 / 23.09.2017
Балоғатга етган мусулмон эркак учун авратини тўсадиган кийим кийиши фарздир..Аврат, сўзи луғатда .нуқсон,, .айб, деган маъноларни билдиради. Шариатда, беркитилиши давоми...

11771 18:00 / 30.05.2021
Аудиолар

121487 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42981 14:35 / 11.08.2021