1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яхшиликлар манбаи

11:30 / 18.05.2021 2183 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буюк Британияда таълим олаётган малайзиялик Муҳаммад исмли талаба 3 йил давомида авиачипталар ва сафар харажатлари учун ўқишдан сўнг фаррошлик қилиб пул жамғарди. Чунки у университетни битириш маросимида ота-онаси ҳам ҳозир бўлишларини жуда истаганди.

Муҳаммаднинг ота-онаси ўғлига муносиб таълим бериш учун бутун умр меҳнат қилишган эди. Тиришқоқ ва аълочи Муҳаммад ўрта мактабни юқори баҳолар билан тамомлаб, Буюк Британиядаги Эссекс университетида ўқиш учун стипендия билан тақдирланди.

Бўлажак университети талабасини бутун қишлоқ кузатиб қўйган эди.

«Ота-онам ҳеч қачон она қишлоғини тарк этмаган. Улар бутун умр мени муносиб таълим олишим ва юқори даражани эгаллашим учун меҳнат қилишган. Мен ҳам уларнинг ўғли сифатида битирув оқшомида, диплом олиш маросимида қатнашишларини хоҳладим ва шунга ҳаракат қилдим», дейди Муҳаммад.

Режасини амалга ошириш учун Муҳаммад уч йил давомида дарслар тугаганидан кейин фаррошлик қилиб, қўшимча пул тўплади, меҳнат қилди. Ниҳоят кутилган дамлар етиб, 2019 йилнинг июль ойида у ўқишни тамомлади. Ота-онаси уни шахсан табриклаш имкониятига эга бўлиб, Буюк Британияга етиб келишди.

Ушбу ёқимли лаҳзалар муҳрланган расмлар бутун интернетда тарқалиб, миллионлар эътиборига тушди. Бу ҳикоя аслида фарзандлар ота-оналарига эҳтиром кўрсатишлари, ўзаро муносабатларида самимий бўлишлари кераклиги ҳақида бир ибрат-эслатмадир.

Зеро, ота-онага яхшилик қилиш, фарзанд учун яхшиликлар манбаидир. Ота-онага яхшилик қилиш билан бу дунё ва охиратнинг яхшиликларига сазовор бўлинади.

Бобур Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон охирги ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар давоми...

1316 17:00 / 18.05.2020
Фазл ибн Абу Айёшнинг мавлоси Анбардан ривоят қилинади Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳузурида ўтирган эдим, бир киши келиб, Фалончининг олдидан ўтиб қолувдим, сизни давоми...

3306 08:16 / 17.11.2018
Хаттот Абу Бакрдан ривоят қилинади .Бир фақиҳнинг дастхати жуда хунук эди. Фақиҳлар буни маломат қилишар, .Сенинг ёзувингдан хунук ёзув бўлиши мумкин эмас,, давоми...

2460 08:07 / 11.09.2020
Ортиқча ва ноўрин мақтов маддоҳликдир. Бирор мансаб ёки манфаат илинжида одамларни юзига мақтовчи, асли йўқ, ҳақиқатга зид ва ботил нарсаларни тарғиб қилувчи давоми...

2478 17:04 / 14.11.2018
Аудиолар

121490 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42983 14:35 / 11.08.2021