1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қиёмат кунида нажот ва ютуқ

09:00 / 14.03.2023 5699 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиёмат кунида (банда эришадиган) нажот, ютуқлар орасидаги фарқ

1. Фавзул мубин (Очиқ-ойдин ютуқ).

2. Фавзул кабир (Катта ютуқ).

3. Фавзул азим (Буюк ютуқ).

1– Фавзул мубин – дўзахдан нажотнинг айнан ўзидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

«Айтинг: «Албатта мен агар Парвардигоримга итоатсизлик қилсам, улуғ кунда (Қиёматда Аллоҳ томонидан) бўладиган азобдан қўрқаман. Ўша кунда кимдан (азоб) четлатилса, бас унга (Аллоҳ) раҳм қилибди. Мана шу очиқ нажотдир!», деган. (Анъом сураси, 16-17-оятлар).

2 – Фавзул кабир – жаннатга киришнинг айнан ўзидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

«Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу буюк саодатдир», деган. (Буруж сураси, 11-оят).

 3 – Фавзул азим- Аллоҳнинг розилигига эришишдир.

Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Аллоҳнинг розилиги эса ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу буюк саодатдир» деган. (Тавба сураси, 72-оят).

Аллоҳ сизу бизни ютуққа эришувчилардан қилсин!

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳотим Розий ўзининг илм йўлидаги ҳаракати ҳақида шундай ҳикоя қилади .Басра шаҳрида саккиз ой қолдим. Ўзи у ерда бир йил қолмоқчи эдим, лекин ейишга егулигим давоми...

1611 08:00 / 06.08.2020
Ибодатларнинг вақти белгиланадиган ҳижрий қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Аллоҳ таоло бу ойни Қуръонда ойлар ичида хослаб зикр қилиб, шундай давоми...

1096 11:00 / 19.07.2023
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АрРаҳмонУлуғ неъматларни берувчи. Бу сифат фақат Аллоҳга хос бўлиб, барчага ndash мўминга ҳам, кофирга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи давоми...

7957 19:01 / 07.06.2019
Рабоҳ ибн Убайда Боҳилий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим, бир аъробий келиб, .Эй мўминларнинг амири, бир ҳожат билан давоми...

4057 14:00 / 14.09.2022
Аудиолар

121731 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43171 14:35 / 11.08.2021