1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Меникидан ҳам хунук ёзувни топдим

08:07 / 11.09.2020 2449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хаттот Абу Бакрдан ривоят қилинади: «Бир фақиҳнинг дастхати жуда хунук эди. Фақиҳлар буни маломат қилишар, «Сенинг ёзувингдан хунук ёзув бўлиши мумкин эмас», дейишар эди. Фақиҳ эса бундан хафа бўлар эди. Бечора фақиҳ бир куни ўзининг ёзувидан ҳам хунук ёзилган бир китобнинг баланд нархда сотилаётганини кўрди. Уни бир динору бир қийротга сотиб олди. «Буни фақиҳ дўстларим кўришса, мени масхара қилмай қўйишади» деб ўйлади. У дўстларининг олдига борган эди, уни кўришлари билан яна ёзувининг хунуклигини гапириб кетишди. Шунда фақиҳ уларга: «Менинг ёзувимдан ҳам хунугини топдим, қиммат бўлса ҳам, маломатларингиздан қутулиш учун уни сотиб олдим», деди. Улар китобни олиб, варақлаб кўра бошлашди. Шу пайт кимдир китобнинг охирги саҳифасини очган эди, у ерда хаттот деб шу фақиҳнинг исми ёзилган экан. Билишса, фақиҳ бу китобни ёшлигида кўчириб ёзган экан.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Мужоҳиддан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизга суиқасд уюштирилди. Хизматкори унинг таомига заҳар солган эди. Умар ибн Абдулазиз мени чақириб, .Одамлар мен давоми...

1420 08:35 / 13.04.2020
Ислом дини бошқа дин ва мафкуралар сингари аёл кишининг шаънини, қадрқимматини ерга урмади, аксинча, уни комил инсон деб эълон қилди. Қуръон каримга асосан эркак давоми...

3783 12:30 / 08.03.2019
Муҳаммад Ҳабиб Нақшбандий ҳазратлари айтадиларҲазрати Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бизнинг нақшбандия силсиланинг улуғларидандир. У киши ҳақларида давоми...

3173 15:30 / 20.06.2019
Имом Кисоий ҳикоя қилади .Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл .Ўғилчам давоми...

5220 09:00 / 01.07.2022