1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатдаги барча нарса абадий, эскирмайди, йўқ бўлмайди, тугамайди

09:30 / 10.05.2021 2019 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Нидо қилгувчи: «Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, албатта, сизлар абадийсиз, ҳеч қачон ўлмайсиз, албатта, сизлар ёшсиз, ҳеч қачон қаримайсиз, албатта, сизлар неъматдасиз, ҳеч қачон маҳрум бўлмайсиз», деб нидо қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бор: «Уларга: «Қилиб ўтган (яхши)амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир», деб нидо қилинур» (Аъроф сураси, 43-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким жаннатга кирса неъматланади, маҳрум бўлмайди, кийими эскирмайди, қаримайди». Дарҳақиқат, ҳурларнинг: «Бизлар абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз», деган сўзлари юқорида ўтди.

«Жаннат васфи» Имоми Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

islom.uz материаллари асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг ҳузурида дунё ҳеч нарсага арзимаслиги борасидаги ҳадиси шарифлар жуда ҳам кўп.Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ давоми...

2483 08:30 / 19.12.2018
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ўзингизни дуои бад қилманг. Авлодларингизни дуои бад қилманг. Ходимларингизни давоми...

1657 09:30 / 25.04.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз бандаларга шундай хитоб қилган .Ва осмондан баракали сувни тушириб, у билан боғроғларни ва дон ҳосилини ўстирдик. Ва зич давоми...

1273 11:07 / 26.08.2020
Аллоҳ таолога Ислом ва имон неъмати билан сизу бизни неъматлантиргани учун чексиз шукроналар айтамиз Зеро, Аллоҳ таоло бу дини орқали бутун инсоният ҳаёти давоми...

4590 11:45 / 02.08.2019