1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг одоблари (давоми)

09:30 / 25.04.2019 1663 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўзингизни дуои бад қилманг. Авлодларингизни дуои бад қилманг. Ходимларингизни дуои бад қилманг. Молу дунёингизни дуои бад қилманг. Яна Аллоҳдан беришга ноил бўлган соатга тўғри келиб қолиб, сизга ижобат бўлиб қолмасин», дедилар».

Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири ўзига ҳамда ўзига тобеъ бўлган киши ва нарсаларга дуои бад қилмасликдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилса, дуоси ижобат қилинаверади», дедилар».

Муслим ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилишдир. Дуонинг одобларидан яна бири қариндошлик алоқасини узмасдан туриб дуо қилишдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир кимсанинг Ақлли одам излаяпман, муаммо чиқиб қолди. Ундан маслаҳат олмоқчи эдим, деб сўраётганини эшитган бир киши унга Бизнинг шаҳарда ўзини телбаликка давоми...

4785 11:00 / 14.07.2022
Қуръони Карим бошидан охиригача мўъжизаларга тўладир. Ҳар бир оятда мўъжиза бор. Ҳар бир калимасида мўъжиза бор. Ана шундай оятлардан бири давоми...

4371 17:00 / 21.11.2020
Интернетдан ҳаддан ортиқ фойдаланиш ва виртуал тобелик оилавий ҳаётга зарба бериши, ҳатто ажримларга сабаб бўлиши ҳам мумкинrdquo, дейди руҳшунос олимлар. давоми...

2724 12:00 / 25.04.2019
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ..Саждада дуоларни кўпайтиринглар,, деб айтилган ҳадисни ўқиган эдим. Саволим шундан иборатки, фарз ва суннат давоми...

3482 11:34 / 03.09.2020
Аудиолар

121480 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021