1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ таолонинг раҳмати бошимиз узра ёғмоқда

11:07 / 26.08.2020 1284 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз бандаларга шундай хитоб қилган:

ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ

«Ва осмондан баракали сувни тушириб, у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик. Ва зич тугунчали, шингиллари бор хурмоларни ҳам...» (Қоф сураси, 9-10 оятлар).

Ушбу ояти карималарда Аллоҳ таоло Ўзининг жонсиз нарсаларга жон киритишга қодирлигига жуда ҳам содда мисол келтирмоқда. Бу мисол ушбу ояти карималар нозил бўлган даврдаги содда ҳаёт кечираётган кишиларни ҳам, ҳозирда ўта мураккаб ҳаёт кечираётганларни ҳам бирдек таъсирлантиради.

«Ва осмондан баракали сувни тушириб, у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик. Ва зич тугунчали, шингиллари бор хурмоларни ҳам».

Сув бўлмаса, боғ-роғларнинг дов-дарахтлари данак ёки кўчат ҳолида жонсиз бўлиб, ўсмай – ҳаёт кечирмай тураверадилар.

Қачонки Аллоҳ таоло осмондан баракали сувни туширса, уларга жон кириб, ҳаракатга тушадилар, ўсиб-униб, боғ-роғлар ҳосил қиладилар.

Донли экинлар ва зич мевали шингиллари бор хурмолар ҳақида ҳам худди шу маънони такрорлашимиз мумкин.

Аллоҳ таоло Ўзи ёғдирган ёмғирни «баракали» деб сифатламоқда. Ушбу барака ёмғири ўт-ўланларни, турли донларни ва боғ-роғларни тирилтирганидек, ўлган инсонларни, ўлик қалбларни ҳам тирилтириши мумкин эмасми?

Кейинги оятда Аллоҳ таоло Ўзи ёғдирган ёмғир ила мазкур нарсаларни ўстириб қўйишини баён қилади.

«Осмондан сув тушириб, боғ-роғларни, донларни ва зич мевали хурмоларни ўстирдик,

ﮰ ﮱﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ

«Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. (Қабрдан) чиқиш ҳам шундай бўладир». (Қоф сураси, 11-оят).

Ушбу ояти каримада аввалги оятда зикр қилинган дон, боғ-роғ, хурмоларни Аллоҳ бандаларига ризқ қилиб бергани эслатилмоқда.

«Бандаларга ризқ қилиб», дейилганининг маъноси шу.

Айни чоғда, ўсимликлари қуриб, ўлик ҳолига келиб қолган шаҳарларни ва ерларнинг набототларини ёмғир ила ўстириб-тирилтиришини эслатмоқда.

«Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик».

Ояти кариманинг охирида эса инсон вафот этиб, кўмилиб, чириб кетганидан кейин, худди шу тарзда қайта тирилиши осон экани таъкидланмоқда.

«(Қабрдан) чиқиш ҳам шундай бўладир».

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки нарса рад қилинмайди; Азон пайтида ҳамда ёмғир ёғиб турган пайтда қилинган дуо (рад қилинмайди), дедилар».

Имом Ҳоким ва Тобароний раҳматуллоҳи алайҳлар ривоят қилишган.

Эй, мусулмон уммати ҳозир айни вақт, Аллоҳ таолонинг раҳмати бошимиз узра ёғмоқда. Дуога шошилайлик...!  

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Табиатнинг энг шифобахш неъматларидан бири бу mdash асалдир. Бу табиий маҳсулот ёқимли ҳиди, ширинлиги билан, минг дарднинг шифоси сифатида қадрланади. Чунки давоми...

11009 11:05 / 04 март
Муҳаммад ибн Абулфараж айтади .Рамазон ойида менга таом тайёрлайдиган хизматкор керак бўлиб қолди. Бозорда ранги сўлғин, озғин ва нимжон бир жорияни кўрдим. Унга давоми...

2508 09:00 / 17.10.2020
Ҳамза розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари, эмикдош инилари, Қурайш қабиласининг паҳлавонларидан бири бўлиб, лақаблари Шаҳидлар давоми...

8962 12:40 / 20.05.2019
Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарсада бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам фақат яхшиликни, шариатда рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният давоми...

2475 09:10 / 26.08.2019
Аудиолар

121552 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43036 14:35 / 11.08.2021