1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фоний дунё

08:00 / 27.03.2021 2956 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон ибн Абдулмалик волий бўлиб турган кунларининг бирида жума куни чиройли бир кийимни кийди, хушбўйликлардан сепди. Сўнг саллаларидан бирини танлаб, уни кийди-да, қўлига асони олиб, минбарга кўтарилди. Одамларга юзланиб, уларга айтмоқчи бўлган хутбасини айтиб кўрди. Кейин эса ўзидан мағрурланиб кетиб, ўзича: «Нақадар қудратли, ҳайбатли ва саховатли подшоҳман-а!» деди. Шу пайт жорияларидан бири кўз олдида гавдаланиб қолган эди, ундан: «Мўминларнинг амири ҳақида нима дея оласан?» деб сўради. Жория шундай деди: «Нафслар орзу қиладиган, кўзларни қувонтирадиган инсон. Фақат... бир шоир айтганки...», деди. Подшоҳ: «Хўш, нима деган ўша шоир?» деди. Жория шундай деди:

«Агар боқий қолганингда эди,

Қандай яхши матоҳ бўлардинг!

Лекин инсонга боқийлик йўқдир.

Аллоҳ биладики, сен ўткинчисан!»

Бу гаплардан Сулаймон ибн Абдулмаликнинг кўзларига ёш келди. Йиғлаганча одамларнинг олдига чиқди. Хутбани ва намозни тугатгач, ўша жориясини чақириб, «Мўминларнинг амирига бу гапларни айтишга сени нима ундади?» деди. Жория: «Мен бугун мўминларнинг амирини кўрмадим ҳам, олдига кирмадим ҳам-ку?» деди. Сулаймон ҳайрон бўлиб, жорияларни назорат қилувчи одамни чақириб, ундан сўраган эди, у жориянинг гапини тасдиқлади. Подшоҳ қўрқиб кетди. Орадан кўп ўтмай, Сулаймон ибн Абдулмалик вафот этди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
3.Рамазон Райён эшигининг калитидир. Жаннатга киришнинг ўзи катта бир саодат. Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлиб, махсус давоми...

1247 10:30 / 23.04.2020
Ислом.уз портали Аллоҳ таолонинг тақдирини комил иймон, мустаҳкам сабрбардош билан қарши олган матонатли биродарларимиз учун ўзига хос Рамазон туҳфасини давоми...

3934 09:07 / 25.06.2017
Маҳмуд Халил Хусорий Мисрнинг дунёга машҳур қориларидан. Миср қишлоқларидан бирида туғилган, отаси бўйра тайёрлаб сотгани учун у Хусорий бўлиб кетган араблар давоми...

2722 09:20 / 30.08.2019
Қуйидаги амаллар рўзанинг мустаҳабларидир1. Бирор нарса билан, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш, саҳарликни кечанинг охиригача суриш.2. Қуёш ботиши давоми...

1380 10:00 / 14.05.2019