1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Матонатли юртдошларимизга Рамазон туҳфаси

09:07 / 25.06.2017 3926 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом.уз портали Аллоҳ таолонинг тақдирини комил иймон, мустаҳкам сабр-бардош билан қарши олган матонатли биродарларимиз учун ўзига хос Рамазон туҳфасини тайёрлади. Бу йилги Ийдул Фитр – Рамазон байрамидан бошлаб порталимиздаги медиамаълумотлар имо-ишоралар тилига таржима қилиб борилади. Сурдо-таржима билан тақдим қилинаётган илк видеолавҳамиз Рамазон табриги бўлиши бежиз эмас, зеро, Рамазони шариф – меҳр-мурувват, хайру саховат ойи, кўнгилларни шод қилиш, қалбларга сурур бағишлаш ойидир. Эндиликда матонатли юртдошларимизнинг илтимосларига биноан порталимиздаги улар истаган барча маълумотлар имкон қадар сурдо таржима қилиб берилади.

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом айласин, матонатли юртдошларимизга эса сабр ойи бўлмиш Рамазон шарифнинг ҳурматидан беҳисоб ажру савоблар ато этсин!

Бутун дунё мусулмонларига Ийдул Фитр – Рамазон байрами муборак бўлсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1калит. Аллоҳга тақво қилиш. Тақво ndash Аллоҳнинг буйруқларига бўйсуниш, ман этган ишларидан сақланиш. Аллоҳ таоло ўз Китобида марҳамат қилади .Кимки Аллоҳга тақво давоми...

4326 11:25 / 18.06.2019
Ибн Абу Заррдан ривоят қилинади .Машҳур муҳаддис Суфён ибн Уяйна Каъбанинг Бану Ҳошим эшиги олдида ҳаммага кўриниб турадиган баланд жойда ўтирарди. Бир пайт ҳадис давоми...

1934 08:00 / 05.12.2020
Қачон қиёмат қоим бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисушарифларида ҳам қайтақайта давоми...

2476 17:00 / 06.06.2020
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта қизлари, яъни Зайнаб, Руқайя ва Умму Кулсумлар оталаридан аввал дорилбақога риҳлат қилишган. Руқайя ва Умму давоми...

1021 12:03 / 01.11.2020