1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломда инсонлар билан мулоқотда тинчлик биринчи ўринда

16:30 / 16.03.2021 1208 pdf Ўқиш режими + -

Миср Араб Республикаси Бош имоми, «Ал-Азҳар» диний мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб шанба куни бўлиб ўтган Дин ишлари Олий Кенгашининг 31-Халқаро конференциясида сўзлаган нутқида: «Ислом динида инсонлар билан мулоқотда тинчлик асосий ўринда туради», дея таъкидлаб ўтган.

English.ahram.org.eg/NewsContent манбасининг хабарига кўра, 13-14 март кунлари Қоҳира мезбонлик қиладиган конференция давомида Ал-Азҳар шайхининг ўринбосари Муҳаммад Ал-Довайний Ал-Тоййибнинг фикрларини «Динлар ва маданиятлараро мулоқот», дея номлади.

Миср Дин ишлари вазири Муҳаммад Мухтор ва Муфти Шавқий Алламлар ҳам ушбу конференцияда иштирок этишди.

Муҳаммад Тоййиб сўзларига кўра, икки инсон ўртасидаги мулоқот тиллар ва ирқларнинг мувофиқлигига кўра амалга ошади. Бундан ташқари мулоқотнинг кўнгилдагидек кечиши, мавзу юзасидан икки инсон фикрларининг мос келишидир, деган мулоҳазаларни ҳам билдириб ўтди.

Ал-Довайний шайхнинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, «Инсонларни Аллоҳ йўлига даъват этиш оқиллик билан, мукаммал йўл-йўриқ асосида ҳамда қалбга озор етказмайдиган сўзлар орқали амалга оширилиши керак», дея ўз фикрини билдирган.

«Ислом динга даъват йўлида ҳар қандай қуролли зўравонлик ва таҳдидларни ҳамда инсонларнинг моддияти ва соғлигини мажбуран сафарбар этилишини қатъий инкор этади. Қуръонда «Динда мажбурлаш йўқдир», дейди Ал-Тоййиб.

Улуғ имом Қуръонда тинчлик ва шу маънодаги сўзлар 140 ўринда, уруш ва шу маънодаги сўзлар эса атиги 6 ўринда келганини изоҳлаб берди.

Муҳаммад Тоййиб Ислом дини дунёдаги ҳар қандай жабҳада тинчликка асосланиб иш юритишини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

«Агар қаердадир дин қон тўкиш ва тажовузкорликни оқлаши ҳақида эшитиб қолсангиз, билингки, бу каззобларнинг сўзи», деб қўшимча қилди шайх.

Таржимон: Зуҳра Зокирова 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 4 июнь куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган Ўзбекистонлик зиёратчилар эсономон муборак заминга етиб давоми...

1061 14:53 / 04.06.2023
Бугун, 28 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Араб тилидан ижодий имтиҳон бошланди. Ижодий имтиҳон Файзуллоҳ қори Иззатиллаев қироатида давоми...

1114 12:39 / 28.07.2021
.Реал Мадрид, клубининг собиқ бош мураббийи, дунёнинг энг машҳур мусулмон футболчиси Зинедин Зидан Жазоир мамлакатига молиявий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Shoot Africa давоми...

1549 13:30 / 21.08.2021
Бугун, 15 август куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг конференц залида .Йил имоми ndash 2022, танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танлов давоми...

1361 15:36 / 15.08.2022
Аудиолар

120891 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42460 14:35 / 11.08.2021