1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони карим дарслари (128-дарс) Тафсир илми ва муфассирлар (иккинчи мақола)

18:00 / 16.03.2021 2022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврлари – саодат замонида Қуръони Каримни етарлича англаш савиясидаги кишилар кўпчиликни ташкил қилар эди. Улар соф араб табиати ва тилининг олий даражадаги намояндалари эдилар. Арабистоннинг турли жойларида доимий равишда сўз, хутба, шеър усталарининг мусобақалари ўтказиб турилар эди. 

Бу маънодаги ишлар араблар ҳаётида қандай жой эгаллаганлигини яхшироқ тушуниб етиш учун шеър мусобақаси ғолибларининг шеърлари Каъбаи муаззама ичига осиб қўйилганлигини эслашнинг ўзи етарли. Лекин шундай бўлса ҳам, кўпчилик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзи яхши тушуна олмаган ояти карималарнинг маъносини сўраб олар эди. Шунингдек, саҳобаи киромлар ҳам бир-бирларидан Қуръони Карим маъноларини сўрашар ва билганлар айтиб берар эдилар. Демак, Қуръони Каримнинг маъносини айтувчи биринчи муфассир Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бўлсалар, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги ўринда илми ўткир саҳобалар турганлар. 

Шубҳасиз, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларининг борликлари бу борадаги барча муаммоларни осонлик билан ҳал қилишнинг бош омили бўлган. Аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқи Аълога интиқол қилганларидан сўнг Қуръони Карим маъноларини нотўғри тафсирлардан муҳофаза қилиш масъулияти Ислом уммати зиммасига тушди. 

Бу улкан масъулиятни талаб даражасида адо этиш учун Қуръони Карим тафсири билан шуғулланадиган кишида бўлиши зарур шартлар ишлаб чиқилди. Қуйида ана шу шартлардан баъзиларини келтирамиз:

Биринчи шарт – тафсир билан шуғулланадиган киши соф эътиқодли бўлиши керак. Чунки эътиқод масаласи ўта нозик иш экани ҳаммага маълум. Эътиқод масаласида нуқсони бор киши тафсир қилса, тафсири ҳам нуқсонли чиқиши турган гап.

Шунинг учун ҳам эътиқодида Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидан озгина оғиш бор бўлган шахсга тафсир қилишга изн берилмаган ёки ундай одам қилган тафсир йўқ қилинган, ёхуд нотўғри жойлари эълон қилинган. Бас, гап шундай экан, эътиқодсиз, бенамоз, баъзи гуноҳ ишларни содир этгани маълум бўлган кишилар ҳақида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.

Иккинчи шарт – ҳавои нафсга эргашишдан холи бўлиш. Бошқача айтганда, тафсирчи бўлиш ниятидаги одам тарафкашлик дардига чалинган бўлмаслиги керак. Акс ҳолда унинг ишида хиёнат содир бўлиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам қадария, рофиза, мўътазила каби тоифаларга мансуб кишиларнинг тафсирлари қабул қилинмаган.

Учинчи шарт – араб тилини жуда яхши билиши керак. Бу ҳеч қандай изоҳга ўрин қолдирмайдиган шартдир. Қуръони Карим араб тилида нозил бўлган, араб тилини яхши билмай туриб, Қуръони Каримни биламан, дейиш мутлақо ноўриндир. 

Араб тили чексиз луғат уммони билангина чегараланиб қолмайди. Балки араб тили бундан бош­қа яна бир неча улуғ илмларни ўз ичига олгандир. Наҳв, сарф, маоний, баён, бадиъ, фасоҳат каби илмлар шулар жумласидандир. 

Бу борада улуғ тобеъинлардан бўлмиш Мужоҳид розияллоҳу анҳунинг қуйидаги гапларини келтиришнинг ўзи кифоя қилса керак, деб ўйлаймиз: 

«Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган киши учун араб тили олими бўлмай туриб, Аллоҳнинг Китоби ҳақида сўз айтмоқ ҳалол эмас».

Тўртинчи шарт – Қуръони Каримга боғлиқ илм­ларни яхши билиш. Мазкур илмларга, жумладан, қироатлар илми, тавҳид илми, сабаби нузул илми, носих ва мансух илми, ом ва хос илми, муташобиҳ илми ва бошқа бир қанча илмлар киради.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло охирги ва абадий дастури ndash Қуръони Каримда бошқа масалалар қаторида ҳалол ва ҳаром масаласини ҳам батафсил баён қилиб берди.У Зот Аъроф сурасида давоми...

3715 17:15 / 30.04.2018
Сабаби нузулни ифода қилиш бўйича ишлатиладиган таъбирлар ҳам турлича бўлади.Баъзида .Фалон оятнинг сабаби нузули бундай,, дея очиқ айтилади. Унда сабаб аниқ давоми...

4311 17:00 / 26.06.2019
31. Куфр келтирганлар .Ушбу Қуръонга ҳам, ундан олдинги нарсага ҳам ҳеч иймон келтирмасмиз,, дедилар. Агар сен ўша золимларни Роббилари ҳузурида турғазиб давоми...

3289 05:00 / 23.01.2017
.Фи риҳабиттафсир, ndash Абдулҳамид КишкШайх Абдулҳамид Кишк бу тафсирни ёзишни 1981 йилда бошлаган. Ёзиб битирилган жузларни нашрга бериб, қолганларини ёзишда давом давоми...

1850 17:00 / 29.06.2021