1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зидан Жазоирда ёнғинларни ўчириш учун 2 миллион евро хайрия қилди

13:30 / 21.08.2021 1546 pdf Ўқиш режими + -

«Реал Мадрид» клубининг собиқ бош мураббийи, дунёнинг энг машҳур мусулмон футболчиси Зинедин Зидан Жазоир мамлакатига молиявий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Shoot Africa манбаси хабар беради.

Жазоир шарқида жойлашган штат пойтахти Кабилия вилоятида кучли ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида камида 65 киши ҳалок бўлган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Зидан зарарни бартараф этиш учун икки миллион евро хайрия қилган.

Маълумот ўринида, Зиданнинг ота-онаси Кабилия вилоятида яшаган, бироқ уруш бошланганда Парижга кўчиб ўтган. Бироз вақт ўтгач, оила Марсел чеккасидаги Ла Кастелланга кўчиб келган. У ерда Жазоирнинг кўплаб маҳаллий аҳолиси яшаган ва Зидан футболчилик фаолиятини шу ерда бошлаган. Зинедин Зидан таниқли футболчи, Франция терма жамоасининг собиқ етакчиси, дунёдаги энг машҳур спортчилардан бири ва айни пайтда мусулмон шахс.

Кўп сонли интервьюлардан бирида журналист Зинедин Зиданга диндорми ёки йўқми, деган саволни берганида, у хотиржам ва тўғридан-тўғри жавобни берган: «Ҳа, мен мусулмонман. Мен, бор нарсани яратган зот Аллоҳга ишонаман.

«Зинедин» номи араб тилидан таржима қилинганида«иймон чиройи» деган маънони англатиши рамзий маънога эга.

                                                                                                                                                                Mанба: Shoot Africa

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 2021 йил 24 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида Аллоҳнинг гўзал исмлари .Асмоулҳусно, бўйича мусобақа танлови давоми...

1724 18:00 / 24.03.2021
Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2000 дан ортиқ масжидларда таровеҳ намози, шулардан 1 600 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун давоми...

1301 16:05 / 10 март
Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг телеграмдаги бот ёрдамчисини эътиборингизга ҳавола этамизУшбу бот Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қорининг дарс ва суҳбатларини давоми...

1453 19:15 / 14.05.2022
Шайх Аҳмад атТоййиб АлАзҳарнинг Қуръон ёд олган шогирдларини Ислом марказининг энг яхши элчилари деб эълон қилиб биринчи тоифадаги бешта иштирокчи учун давоми...

822 14:48 / 10.06.2023
Аудиолар

120822 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42390 14:35 / 11.08.2021