1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бало-офатларга ғам чекманг!

15:00 / 26.08.2023 2255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бало-офатлар қалбларни чиниқтиради, гуноҳларга каффорот бўлади, кибр иллатини даволайди, ғафлатни кетказиб, огоҳликка чорлайди, ўзга жонзотларга ҳам меҳрибон бўлишга, солиҳларнинг дуоларини олишга сабаб бўлади. Аллоҳнинг итоатига танҳо Қаҳҳор зотнинг Ўзигагина таслим бўлиш малакасини шакллантиради.

Мусибатлар инсон учун нақд огоҳлантирувчи, эслатувчидир. Сабр билан тавба-тазарру қилиш лозимдир. Балолардан савоб умид қилишдир. Аллоҳнинг ҳузурига боришга тайёргарликдир. Дунёга суянишдан, ундан рози бўлиб ором олишдан қутулишдир.

Мусибат сабабли етадиган махфий лутфу карамлар янада улуғ, гуноҳ ва хатолар кечириб юборилиши янада буюк!

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадисларда бир киши кимдандир ҳадя умид қилса, унга мунтазир бўлса, ундай ҳадяда барака бўлмаслиги айтилган. Шунингдек, агар Аллоҳ таоло бирор бандасининг қалбига давоми...

2852 07:00 / 07.01.2019
Бир куни бир аъробий буюк имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга иқтидо қилиб намоз ўқиётган эди. Улуғ имом бомдод намозида қироат қила туриб, хатога йўл қўйдилар. Яъни у давоми...

2217 17:10 / 26.05.2019
Ва улараҳли оиласи ила яхшиликда яшанг деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар Чунки, сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила давоми...

7070 19:10 / 22.03.2019
Маълумки Аллоҳнинг бировга берган неъматига ҳасад қилмаслик улкан фазилатдир. Бу фазилатдан йироқ жоҳил, худбин кимсалар давлат, мартаба, хотиржамлик каби давоми...

2510 11:00 / 19.02.2019