1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуо фақат ўзи учун эмас, умумий бўлиши лозим

11:00 / 19.02.2019 2510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки Аллоҳнинг бировга берган неъматига ҳасад қилмаслик улкан фазилатдир. Бу фазилатдан йироқ жоҳил, худбин кимсалар давлат, мартаба, хотиржамлик каби неъматларни фақат ўзларидагина бўлишини хоҳлайдилар. Вақти-вақти билан яқин дўстлардек кўринган одамлар, ҳатто қариндошлар орасида ҳам ҳасад туфайли келиб чиққан низолар, жанжаллар бунинг мисоли бўла олади.

Қуръони каримда мақтаб васф этилган асл мўмин ҳам дунё, ҳам охират неъматларини бошқалар билан баҳам кўришни истайди. Мисол учун саодат асрида Маккалик муҳожирларга Мадиналик ансорлар томонидан қилинган фидокорликлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

«У (муҳожир)лардан аввал бу жой (Мадина)да яшаган ва иймонга (ихлос қилганлар). Улар юртларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир» (Ҳашр сураси, 9-оят).

Мўминларнинг ўзаро ғамхўрликлари, бир-бирларига яхшилик қилиш учун астойдил ҳаракат қилишлари Қуръон каримнинг бошқа оятида шундай васф қилинган:

«Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрурлар, ёмонликдан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир» («Тавба», 71).

Мўминларнинг ўзаро ғамхўрликлари, албатта уларнинг дуоларида ҳам ўз ифодасини топган. Энг аввало, эътиборни жалб этадиган нарса Қуръон каримда баён қилинган, мўминлар тилидан қилинган дуоларда Аллоҳга «мен» эмас, «биз» деб кўпчилик учун илтижо қилинганини кўрамиз. Яъни Аллоҳга юзланган мўмин фақат ўзи учун дуо қилмайди. Албатта, фақат ўзи учун дуо қилиш керак бўлган ҳолатлар ҳам бўлади. Лекин ўз истаклари билан ёнма-ён бошқа мўминлар учун ҳам дуо қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш Қуръонда ибрат қилиб кўрсатилган фазилатдир. Қуйидаги оятларда улардан намуна кўрсатилган:

«Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен Хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил» (Бақара сураси, 286-оят).

«Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта, Сенинг ўзинг кўплаб ато қилувчисан» (Оли Имрон сураси, 8-оят).

«Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик. Бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин» (Оли Имрон сураси, 16-оят).

«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изларидан одамларнинг орасига борсам, ўзимга ўзим мунофиқ ёки узрли одамга ўхшаб кўринавердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2131 14:40 / 18.12.2018
Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга давоми...

1987 10:10 / 05.11.2021
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Бир олим ўзидан илмлироқ кишидан сўрадиndash Қандай иморат қурайndash Қуёшдан ва ёмғирдан сақлашга кифоя қиладиганини.ndash Қанча таом ейинndash давоми...

1424 08:10 / 19.05.2019
Бугунги кунда дунё руҳий маданиятга муҳтождир. Олам моддий тараққиёт таъсири остида ўзининг баркамоллигига эришди, деган фикр охирги 30 йил ичида чиппакка чиқди. давоми...

1946 11:10 / 04.11.2018