1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ассалому алайкум дўстим!

11:00 / 10.11.2021 3656 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мендан қандай қилиб Аллоҳга етишиш мумкин деб сўрайсан. Мен айтаманки, агар Аллоҳга етишган зотларнинг сийратига боқсанг, уларни фақатгина мутлоқ таслим бўлибгина етишганини кўрасан.

Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни кема ясашга амр қилганида Нуҳ алайҳиссалом: «Саҳрода кема ясаш нега керак, эй Роббим?!», демасдан буйруқ берилиши билан ясашга киришиб кетдилар.

Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳ ўғилларини қурбонлик қилишни амр қилганида у зот: «Отанинг ўз ўғлини сўйишида нима ҳикмат бор?!», демасдан буйруқ берилиши билан ишга киришдилар.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг оналарини чақалоқни дарёга ташлашга амр қилганида у киши: «Бундан бошқа бехавотирроқ йўл йўқми?!, демасдан бирданига буйруқни бажаришга киришганлар.

Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар ва унинг гўдак ўғлини қуруқ саҳрога бир халта хурмо ва бир меш сув билан ташлаб кетаётганларида Ҳожар: «Бу ишга сизни Аллоҳ амр қилдими?», дея сўрадилар.

Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа!», дедилар.

Шунда Ҳожар: «Ундай бўлса кетаверинг. Аллоҳ бизни зое қилмайди», дедилар.

Сўнгра замон айланди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом кемани ясаб битиришлари билан тўфон жўнатди. Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилаётган ўғиллари ўрнига жаннатдан қўчқор жўнатди. Мақсад болани сўйиш эмас эди. Аллоҳдан ўзгага боғланиб қолишни сўйиш эди. Дарё эса Фиръавнни ўлдирадиган чақалоқни Фиръавннинг хонадонида вояга етиши учун етказиб берувчи ходим вазифасини бажарган эди холос. Ҳожар ва унинг боласи ташлаб кетилган жой бугун қарийб икки миллиард мусулмон талпинадиган Макка шаҳридир. У ер токи қиёматга қадар мусулмонлар қибласига айланди.

Дўстим! Агар етишмоқчи бўлсанг тафсилотларга киришмасдан Унга итоат қилавер. Аллоҳ истаган нарсада Унга таслим бўл, ана шунда У сенга сен истаганни беради!

Саломлар бўлсин қалбингга!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулмалик ибн Мажшун имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг шогирди эди. У фақиҳ ва обид инсон эди. Мадинаи Мунавварада муфтий эди. Кунларнинг бирида шогирдларидан бири давоми...

1030 19:50 / 01.11.2022
Бир қиз тўшакда ётганча оғир касалликдан азоб чекарди. Деразадан кўриниб турган дарахтга назар солганча опасидан сўради .Дарахтда нечта барг қолди,. Опаси давоми...

3928 16:00 / 20.03.2023
Абу Шурайҳ алКаъбий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини давоми...

4518 12:00 / 23.05.2021
Қуръони Карим қироатини кўпайтириш, унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди. Шунингдек, иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун давоми...

1830 14:05 / 13.08.2021
Аудиолар

121665 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43115 14:35 / 11.08.2021