1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳалол йўл билан қондирса ажр бўлади

08:00 / 06.01.2021 2618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобалари: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бадавлат кишилар савобда ўзиб кетишди. Улар биз ўқигандек намоз ўқишади, биз тутгандек рўза тутишади, лекин мол-дунёларидан ортганини садақа қилишади», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ садақа қиладиган нарсани сизларга ҳам бермаганми? Ҳар бир тасбеҳ садақадир, ҳар бир такбир садақадир, ҳар бир ҳамд садақадир ва ҳар бир таҳлил садақадир. Амру маъруф ҳам садақадир, наҳйи мункар ҳам садақадир. Ҳатто фаржингиз борасида ҳам садақа бор», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шаҳватини қондирса ҳам ажр бўладими?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар шаҳватни ҳаром йўл билан қондирса гуноҳ бўлармиди? Худди шунингдек, ҳалол йўл билан қондирса ажр бўлади», дедилар» (Муслим ривояти).

 

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Узоқ муддатли очликдан сўнг, мазали таомларга тўла ифтор учун безатилган тўкин дастурхон Рамазонда соғлом овқатланиш хақидаги орзуларимизни чеклаб қўйиши давоми...

18395 17:30 / 02.05.2020
Яҳё ибн Одам айтади .Мисъарнинг вафоти яқинлашганда унинг ҳузурига Суфён Саврий кирди. Уни бетоқат аҳволда кўриб, .Нима учун бетоқатсиз Аллоҳга қасам, қанийди мен давоми...

2578 08:05 / 23.03.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз давоми...

2766 08:30 / 27.12.2018
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Ул зот икки қабрнинг олдига келдилар. Уларнинг эгалари давоми...

2358 17:10 / 29.08.2019