1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фирдавсий нега тушкунликка тушган?

15:09 / 18.09.2020 1997 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СаволАтоқли форс шоири Фирдавсий ўзининг шоҳ асари «Шоҳнома» учун тақдирланмаган, жамиятда қадр топмай, умри охирида надоматлар ичра яшаган деб ўқиб қолдим. Бунга нима сабаб бўлган?

Жавоб:

Абулқосим Фирдавсий машҳур «Шоҳнома» асарини ғазнавийлар ҳукмдори Маҳмуд Ғазнавийга ҳадя қилди, ваҳоланки, шоир асарни Султон тахтга ўтиришидан анча олдин ёзиб тугатган эди. Аммо диний доиралар таъсирида бўлган ва ўзини художўйликнинг ҳимоячиси санаган Султон шоирнинг умидларини оқламади (яъни асарни қабул қилмади). Бундан қаттиқ ғазабланган Фирдавсий ёт ҳукмдорлардан паноҳ излашга тушди, аммо сосоний анъаналарнинг тарафдорлари бўлган буидлардан ҳам марҳамат кўрмади. Турмушнинг қаттиқ сабоқлари таъсирида у Буид князларидан бирининг саройида Қуръони Каримдаги Юсуф алайҳиссалом ва Зулайҳонинг унга бўлган ишқий қиссасини шеърга солади. Шеърий муқаддимада кексайиб қолган шоир ўзининг олдинги барча асарларидан воз кечганини ёзади ва мажусий қаҳрамонлар ҳамда уларнинг тўқима жасоратларини мадҳ этишга, «бир ҳовуч кулга» ҳам арзимайдиган ҳикоялар тўқишга сарфланган йиллар учун ўзини айблайди. Чарчаган ва ҳафсаласи пир бўлган шоир она шаҳри Тусга қайтади, аммо бу ерда дунёвий ҳукмдорлар уни аллақачон унутиб юборишган экан. Диний ҳукмдорлар ҳам ўзларининг душманларини кечиришмади: у вафот этганида мусулмонлар қабристонига дафн этилишига ижозат беришмади.

 

Манба: В.В.Бартольд. «Сочинения»

Москва, 1966 г. том 6.

«Ҳилол» журнали 5(14) сонидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Шамс Табризий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Сиз шуни тушунишингиз керакки, ёш рақамнинг ўзи, холос. У сизнинг ҳақиқатингизни ифода этмайди. Сиз олтмиш ёшда ҳам гўдак давоми...

1840 11:06 / 21.07.2019
Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрдан ривоят қилинади .Отам Убайд ибн Умайр қуёш ботганда масжидга кириб, азонни эшитсалар, .Аллоҳим, тунинг кириб келган, кундузинг давоми...

2035 08:10 / 12.05.2019
Қачон қиёмат қоим бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисушарифларида ҳам қайтақайта давоми...

2483 17:00 / 06.06.2020
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарлардан бирида қоронғи тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб, энди ётмоқчи бўлган давоми...

5871 09:00 / 08.10.2020