1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўн учми ёки «нонвой дюжинаси»

11:06 / 21.07.2019 1850 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шамс Табризий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Сиз шуни тушунишингиз керакки, ёш рақамнинг ўзи, холос. У сизнинг ҳақиқатингизни ифода этмайди. Сиз олтмиш ёшда ҳам гўдак бўлишингиз ёки йигирма ёшдаёқ кекса бўлишингиз мумкин».

Дарҳақиқат, рақамлар бугунги кунимизда инсоннинг тақдирини белгилаб берадигандек кўринади. Маълумотларга кўра, ўн уч рақамини ёқтирмаслик бирданига пайдо бўлмаган. Ўрта асрларда инглизлар уни деб аташган. Сабаби, ўша пайтда харидор ҳақидан уриб қолган савдогарлар қаттиқ жазога тортилар, ҳатто қўли чопиларди. Бундан қўрққан нонвойлар харидорларни каттароқ миқдорда савдо қилишга рағбатлантириш мақсадида, бир дюжина маҳсулот олган мижозга битта қўшиб, ўн учга етказиб беришарди.

Ўн тўққизинчи асргача 13 сони билан алоқадор қўрқув фақат битта соҳада бўлган. Европаликлар дастурхон атрофида ўн уч киши бўлиб ўтиришдан сақланишган. Агар шундай бўлиб қолса, улардан бири кейинги йил давомида вафот этади, деб ҳисоблашган. Бу иримнинг юзага келишига эса Исо масиҳ ўз умрининг охирги оқшомида ўн икки нафар ҳаворийси билан бир дастурхон атрофида овқатланишгани, эртасига Исонинг хочга михланиши ҳақидаги тўқима ривоятни сабаб қилиб олишган. Кўпчилик Ғарб мамлакатларида, масалан Францияда бунинг учун махсус агентлик ҳам ишлаган. Муайян миқдордаги пул эвазига ўн уч кишилик даврага “ўн тўртинчи меҳмон”ни етказиб беришган. Ўн тўққизинчи асрга келиб эса кишилар, қайси соҳада бўлмасин, ўн учдан қўрқа бошлашган.

Аслида насронийликнинг ўзи ўн учга ҳамиша бахтли сон дея қараган, чунки у Исо ва ҳаворийларини рамзий акс эттирган, асло уларнинг сўнгги оқшомда бирга овқатланишларини эмас. Ҳозирда ҳам черков бу сондан қўрқишни гуноҳ дея таъкидлайди, лекин одамлар ҳақиқатдан кўра хурофотга кўпроқ мойил бўлишлари сабаб бу ирим “болалаб” кетган...

Қанчалар ғалати бўлмасин, Fарбда бу иримга бугун ҳам кўпчилик қаттиқ ишонади. Шу сабабли айрим кўпқаватли биноларда 13-қават йўқ: ё 12 дан кейин 14-қават келади, ёки 12 А ва 12 Б қаватлар бўлади, баъзиларида 13-қават шунчаки “+1” дея белгиланади. Бу ҳолат уй рақамларига, театрлардаги ўриндиқлар қаторларига, кема каюталарига, самолётдаги қаторларга ҳам тегишли. “Формула–1” автопойгаларида ҳам 12-рақамли машинадан кейин 14-рақамлиси келади.

“Аполлон–13” фазо кемасининг ҳалокатини ҳам кўпчилик унинг тартиб рақамига алоқадор, деб билади. У 1970 йил 11 апрелда, шарқий ёзги вақтга кўра 14:13 да парвоз мажмуасидан учирилганди. Кема Ой орбитасига айнан 13 апрель куни чиқиши керак эди.

Бироқ, Шарқда: Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Япония, Корея, Саудия Арабистонида, шунингдек, Италияда ўн учдан умуман қўрқишмайди. Майя ҳиндуларида эса ўн уч муқаддас ва хосиятли сон. Гонконгда омад келтиришига ишониб, телефон рақамлари ва бошқа ҳолатларда шу сонни олишга интилишади.

Бу маълумотларни келтиришдан мақсад, ўн уч сонидан қўрқадиганларни қоралаб, хосиятли деб биладиганларни ёқлаш эмас, асло. Буларнинг ҳаммаси иримдан, тасодифдан бошқа нарса эмаслигини, инсоннинг бошига келадиган ишлар, айримлар ишонганидек, буюмлар ёки сонларга боғлиқ бўлмаслигини яна бир бор таъкидлашни истадик.

Абдувоҳид Ўрозов тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Илмнинг ривожланиши натижасида овоз узатиш асбоблари ихтиро қилинди ва улардан бошқалар қатори мусулмонлар ҳам фойдалана бошладилар. Телефон алоқаси ва давоми...

5518 11:00 / 18.03.2023
.Кейинги пайтда саҳнага чиққан ақидавий ихтилофлар сабаби кўп ўйлантираётган ва қийнаётган эди.Мусулмонларни бўлакларга бўлиб ташлаётган бу кўриниш мени қаттиқ давоми...

1276 12:00 / 28.03.2021
Молларини кечасию кундузи яширин ва ошкора нафақа қиладиганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар..Кечасию кундузи, давоми...

6071 08:08 / 18.06.2020
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ сўзи роҳатистироҳат деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

2371 09:00 / 14.04.2023
Аудиолар

121499 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021