1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Набий алайҳиссаломнинг қайтариқлари (олтинчи мақола)

19:05 / 17.09.2020 2015 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ичимликларга оид қайтариқлар

Абу Қатода розияллоҳу анҳу оталаридан нақл қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб айтдилар: «Бирортангиз (сув ёки бошқа бирор ичимлик) ичсангиз, идиш ичига нафасингизни чиқарманг ва агар бирортангиз пешоб қилсангиз ўнг қўлингиз билан олатингизни покламангиз».

Имом Бухорий ривоятлари.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мешларнинг оғзини бузиб, улардан сув ичмоқдан қайтардилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олтин ва кумуш идишларда, учган ва дарз кетган идишларда сув ичмоқдан қайтардилар. («Минг бир ҳадис»)

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўк кўзадан фойдаланмоқдан қайтардилар. Шунда мен: «Оқ чинни кўзада ичсак бўладими?», деб сўрадим. У зот: «Йўқ!», дедилар». (Кўза ҳоҳ оқ, ҳоҳ кўк бўлсин, ундаги мева суви ачиб, маст қиладиган бўлиб қолса, ичиш мумкин эмас).

Имом Бухорий ривоятлари.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқдан ясалган ва мумланган идишлардан фойдаланмоқдан қайтардилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Иброҳимнинг ривоятларида мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: «Жаноб Расулуллоҳ бизни, яъни барча хонадон аъзоларини қовоқ ва мумланган идишларда шароб тайёрламоқдан қайтарганлар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам майиздан ҳамда қуритилган, хом ва янги узилган хурмолардан (шароб тайёрламоқдан) қайтардилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кўпи маст қиладиган ичимликнинг озидан ҳам сизларни қайтараман».

Имом Насаий ривоятлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай маст қилувчи ва бўшаштирувчи (гиёҳванд) нарсаларни истеъмол қилишни ман этганлар.

Абу Довуд ва Аҳмад ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Абу Қатода оталаридан нақл қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуритилган хурмо билан эндигина ранг кирган хурмони ҳамда қуритилган хурмо билан майизни бир-бирига қўшмоқдан қайтарганлар. Буларнинг ҳар биридан алоҳида шарбат тайёрланади».

Имом Бухорий ривоятлари.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса ҳаммомга иштонсиз кирмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жуфти ҳалолини ҳаммомга киритмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хамр (ароқ) айлантириб турилган дастурхон атрофида ўтирмасин», дедилар». Имом Термизий ва Ҳоким ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичгач (сув билан) оғизларини чайқаб ташладилар ва «сутда ёғ бор», дедилар (яъни таҳоратли киши таркибида ёғ бўлган бирор ичимлик ёки таом истеъмол қилгач, оғзини сув билан чайқаб ташлаб, сўнгра намоз ўқиши керак).

Имом Бухорий ривоятлари.

Зуҳрий бундай дейдилар: «Инсон пешобини ичиш қатъиян ман этилади, чунки у нопокдир. Аллоҳ таоло: «Сизлар учун покиза неъматлар ҳалол қилинди», дейди».

Имом Бухорий ривоятлари.

(Давоми бор)

Islom.uz архивидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Охират ҳақидаги суҳбат инсон қалбини юмшатади, кўпчиликни ерга ёпиштириб қўйган модданинг оғир юкидан халос этади. Уар қадларини ростлаб, Аллоҳнинг манҳаж давоми...

2825 09:10 / 17.03.2017
Кичик бир бола Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, онасини бир кўйлак сўраттириб юборганини айтди. Бу онда сарвари коинотнинг давоми...

2678 15:43 / 22.04.2017
Ҳар бир иши айни ҳикмат бўлган ва ҳар бир ишга қодир бўлган Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсинЎз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган давоми...

8568 20:07 / 22.04.2017
Келинкуёв никоҳ вақтида бирбирларининг қўлларига узук тақиш одатини халқимиз ўрислардан ўрганган. Бунинг христианликка алоқаси борми Нима учун узук айнан давоми...

4304 14:21 / 15.03.2017