1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

14 асрдан буён ўзгармаган жасад

12:40 / 20.05.2019 8931 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳамза розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари, эмикдош инилари, Қурайш қабиласининг паҳлавонларидан бири бўлиб, лақаблари “Шаҳидлар саййиди”, “Аллоҳнинг ва Расулининг арслони”дир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганининг иккинчи йили Исломга кирганлар. Исломга кирганларидан кейин душманлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусмулмонларга озор етказишни камайтирганлар.

У зот ҳам Мадинага ҳижрат қилганлар, Бадрда қатнашганлар ва Уҳудда Ваҳший ибн Ҳарб томонидан шаҳид этилганлар. Ваҳший у кишининг бурун ва қулоқларини кесган. Баъзи ривоятларда Ҳинд бинт Утба қоринларини ёрдириб, жигарларини олиб, чайнашга уринган, аммо чайнай олмай, ташлаб юборган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларининг бу аҳволини кўриб маҳзун бўлганлар. 

Бир неча йиллар олдин Уҳуд тоғи этагидаги шаҳидлар қабристонига сел келиб, баъзи қабрларни ювиб кетади. Ана шу қабрлар ичида Ҳамза розияллоҳу анҳунинг ҳам қабрлари бор эди. Ҳукуматнинг келишуви ва маслаҳати билан шаҳидларнинг жасадлари бошқа жойга кўчиришга қарор қилинади. Бу ишни амалга ошириш чоғида кўплаб уламолар таклиф этилади.

Ҳамза розияллоҳу анҳунинг маборак жасадларини кўчиришда қатнашган уламолардан бири Шайх Маҳмуд Саввоф бўлиб, у киши Ҳамза розияллоҳу анҳунинг жасадлари 1400 йилдан бери бус-бутун ҳолда турганини, ҳатто қўлларини қимирлатилганда, ундан қон сизиб чиққанини айтиб берганлар. Субҳаналлоҳ.

Доктор Ториқ Сувайдан ўзининг “Ниҳоя қиссаси” номли силсила кўрсатувларида баъзи уламоларнинг Уҳудда шаҳид бўлган саҳобалардан бир нечаларининг жасадларини қайтадан дафн этишда иштирок этишганини, орадан 1400 йил муддат ўтгандан кейин саҳобаи киромларнинг жасадлари қандай ҳолатда эканини, мазкур жасадлар ўшандан бери ўзгармай, чиримай, бузилмай турганини  Шайх Маҳмуд Саввофдан тўғридан-тўғри ҳикоя қилган.

Ториқ Сувайдан шундай дейди: “Бизга Шайх Маҳмуд Саввоф раҳимаҳуллоҳнинг айтиб беришича, Уҳудда шаҳид бўлган саҳобаларнинг қабрларини кўчириш ва уларни қайтадан дафн этиш мақсадида чақирилган уламолар орасида у киши ҳам бор бўлиб, айнан Ҳамза розияллоҳу анҳуни дафн этганлардан бири бўлган эканлар. Айтишларича, Ҳамза розияллоҳу анҳунинг жасадлари катта, бурунлари, икки қулоқлари кесилган ва қоринлари ёрилган, қўллари қорин устига қўйилган ҳолда эканлар.

Шайх Маҳмуд Саввоф сўзларини шундай давом эттирганлар: “Биз у зотнинг жасадларини ва қўлларини қимирлатганимизда, қон оқиб чиқди. У кишини бошқа шаҳидлар билан бирга дафн этдик”.

Доктор Ториқ Сувайдан юқоридаги гапларга шундай қўшимча қилади: “Бу собит, аниқ ва кўз билан кўрилган ишдир. Шайхнинг айтишича, Ҳамза розияллоҳу анҳунинг баданларидан қон оққанда, мискнинг хушбўй ифори таралган экан.


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади .Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай .Роббимнинг байти қаерда, дер, ёнидагилар давоми...

1747 08:00 / 15.06.2020
Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади.Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У .Ибн Аббоснинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1355 07:17 / 13 январь
Исом ибн Юсуф бир куни Хотамул Асомнинг мажлисига кирди. Сўнг .Эй Хотам, намоз ўқиётганингизда Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб турасизми, деди. Ҳотамул Асом давоми...

2601 08:30 / 28.06.2020
.Шак куни, деб, мусулмон ҳоким ҳузурида аниқ илм собит бўлмай, айни кўришда ихтилоф бўлиб, Шаъбоннинг ўттизинчи кунига ўтилган кундир. Яъни Рамазон ҳилолини давоми...

4427 15:00 / 28.04.2019