1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Солиҳа жориянинг сабоғи

09:00 / 17.10.2020 2501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Абулфараж айтади: «Рамазон ойида менга таом тайёрлайдиган хизматкор керак бўлиб қолди. Бозорда ранги сўлғин, озғин ва нимжон бир жорияни кўрдим. Унга раҳмим келиб, хизматкор қилиб олишга қарор қилдим. Уни уйга олиб келиб, «Бир идиш ол, мен билан бозорга борасан. Рамазонга керакли нарсаларни сотиб оламиз», дедим. У менинг гапларимдан ҳайрон бўлиб, «Хожам, мен ҳар дами Рамазон бўлган одамлар ичида эдим», деди. Бу гапидан унинг солиҳалардан эканини билдим. Ҳақиқатан ҳам, у Рамазоннинг барча кечаларида бедор бўлиб, ибодат қилиб чиқди. Ҳайит кечаси (арафа кечаси) унга: «Юр, бориб ҳайитга бозорлик қилиб келамиз», дедим. У: «Хожам, ҳайитга қандай эҳтиёжлар бор? Оддий одамларнинг эҳтиёжими ёки хосларнинг эҳтиёжими?» деб сўради. Мен унинг гапини унча илғай олмай, «Бу икки хил эҳтиёж қандай бўлади, тушунтириб бер-чи?» дедим. «Хожам, оддий одамларнинг (авомнинг) эҳтиёжи одатий таомдир. Хосларнинг эҳтиёжи эса халқдан ажралиб чиқиш, узлат, хизмат қилиш учун бўш вақт топиш, ибодат билан Аллоҳга яқин бўлиш, ўзини хор тутганлар каби камтар бўлиш», деди. Мен таомга эҳтиёжим борлигини айтдим. У бўлса: «Қайси таомни айтяпсиз? Жисмнинг таомими ёки қалблар таомими?» деб сўради. Мен яна: «Улар қандай бўлади?» дедим. У деди: «Жисмнинг таоми кундалик озиқ-овқатлар. Қалбнинг таоми эса гуноҳларни, кибр ва манманликни тарк қилиш, айбларни ислоҳ қилиш, Аллоҳга қайтиш ва У Зотга махфий таваккул қилишдир». У мени ушбу жавоби билан лол қолдириб, хушуъ ва хузуъ билан намоз ўқиди. Намозни тугатар-тугатмас жони узилди. Аллоҳ раҳматига олсин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илмфан яъни, дунёвий илм қанчалар равнақ топмасин, майдонлари қанчалар кенгаймасин, у барибир инсонлар учун хотиржамлигу саодатни рўёбга чиқариб беришга қодир давоми...

2277 09:19 / 17.06.2019
Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонунқоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги давоми...

4618 11:00 / 14.12.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазон олдидан бирикки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза давоми...

3959 08:00 / 08.04.2021
Мансур ибн Аммор айтади .Бир йили ҳаж қилдим. Кўфа кўчаларидан бирида тўхтадим. Тун қоронғисида ташқарига чиқсам, бир киши баланд овозда .Аллоҳ, иззатинг ва давоми...

1695 08:00 / 01.01.2021