1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон саҳоват ва меҳр-шафқат ойидир

11:02 / 07.05.2020 2109 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ишончли дўстим менга ушбу шаҳарнинг бой бадавлат кишилари ҳақида гапириб берди. Улардан бири ўзи ва оиласи дунёни бир неча маротаба айланиб чиқган ва бунга миллионлаб сарф қилган. Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларини маҳкам тутган бир яқин мўмин дўсти унга: «Мен сизни Аллоҳнинг ҳаққини адо этиб, молларининг закотини бергувчи кишилардан бўлишингизни хоҳлайман», деди. Шунда бояги бой дўсти такаббурлик билан: «Мен ҳар йили миллионлаб пулимни йўқотадиган аҳмоқманми»?!- деди. Ҳа шундай...

Шайтоннинг чақириғига жавоб бериб молини беҳуда ҳаром харишга сарфлаган вақтида аҳмоқ эмас-ку, Аллоҳ чақириб, молини садақа билан ҳимоя қилишини буюрса ва сарф қилган нарсаси учун ўн ёки ундан ҳам кўп эваз бериш кафолатини берган бўлсада, Аллоҳ азза ва жалланинг буйруғига бўйсунишга келганда ўзини аҳмоқ санайдими. Бу бир намуна холос. Ушбу андозага бошқа кўплаб кўринишларни таққослаб кўринг. Кўп ишлари шу ҳолда бўлган умматдан нимани кутасиз? Қандай қилиб Аллоҳ таоло томонидан бу уммат устига раҳмат тушишига интизор бўласиз? Лекин бу каби сўзни айтган инсоннинг борадиган жойи ҳақида сўрамайсизларми? У одам бугун касал тўшагида чўзилиб ётибди. У одам ҳозир танасидаги фалажликдан азоб чекаябди. Бу оламлар Роббисининг қамчинидир. Агар Аллоҳ офият ва саломатлик бермаса молинг сенга қандай фойда бера олади? Сенга офият қаердан келади? Бу молингни атрофингда айланиб юрган бало ва офатлар ҳамда турли дардларга инфоқ қилиш учун восита қилган бўлса, бу молдан нима учун сен фойдаланасан? Аллоҳ таоло сарф қилишингни буюрган ҳақни бажариш вақтида нима учун молингни аяйсан? Аллоҳ таоло сарф қилган молингда сен учун эваз бериш кафолатини берган. Буни Аллоҳнинг ҳақларини адо этишга одатланган одамлардан сўранглар. Дунё ҳаётида қандай тижорат ютуқларига эришаётган кишилардан сўранглар. Аллоҳ таоло қандай кўпайтириб бераётганини суриштиринглар. Ҳой одамлар: Рамазон ойи бу бериш, саҳоват ва меҳру-шафқат ойидир. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзингизга ўрнак деб билинглар. Аллоҳ азза ва жалла бандасини имтиҳон қилган бахилликдан узоқда бўлинглар.

Аллоҳ таоло ўз Каломида айтган:

«Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир». (Ҳашр сураси, 9-оят).

Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.

(Тамом)

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий хутбаси 29-апрель 1988-йил.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Islom.uz портали таҳририяти.

 

Мавзуга оид мақолалар
Солиҳ Муррий Нумайрийдан ривоят қилади .Тушимда бир киши олдимга келиб, .Эй Зиёд, одат қилган таҳажжудинг учун, кечаси ибодатда қоим бўлиш учун ўрнингдан тур давоми...

2125 08:00 / 27.12.2019
Суфён айтади .Зубайд ёмғир ёққан кечада қўлига машъала тутиб, маҳалладаги қарияларнинг уйини айланиб, .Уйингиздан ёмғир ўтмадими Машъала берайми, дер эди. Тонг давоми...

1423 09:05 / 29.09.2019
СаволБиби Мушкулкушод онамизнинг қиссаларини ўқиш мумкинми Бугунги кунда буни .ширк, деб айтишмоқда.Жавоб Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Биби Мушкулкушод, номли давоми...

4138 19:04 / 06.03.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, давоми...

1757 18:30 / 29.04.2020