1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзани лозим тутинг, унга ўхшаши йўқдир

18:30 / 29.04.2020 1759 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, ибодатда бўлади».

Дайламий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас», деганлар».

Бухорий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар, «Ким Рамазонда иймон билан ва савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дер эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг», дедим. «Рўзани лозим тут, унинг ўхшаши йўқдир», дедилар.

Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ деган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сулаймон ибн Мусо айтади .Аъробийларнинг бир қавми Бану Марвонлик бир қавм билан ўзлари обод қилган ер хусусида хусуматлашиб, Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурларига давоми...

1478 08:06 / 10.12.2019
Олимларнинг тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва давоми...

3715 08:10 / 02.06.2019
Улуғ устоз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари орамизда бўлганларида бугун 68 ёшни қаршилаган бўлар эдилар. Аллоҳ у кишини раҳматига давоми...

3434 15:50 / 04.04.2020
Савол Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайсиЖавобИбн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида давоми...

3208 12:00 / 12.05.2019