1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мушкулкушод ҳақида

19:04 / 06.03.2020 4152 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Биби Мушкулкушод онамизнинг қиссаларини ўқиш мумкинми? Бугунги кунда буни «ширк» деб айтишмоқда.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Биби Мушкулкушод» номли қисса шариатимизда йўқ нарса, мумкин эмас. Мушкулни кушод қилувчи, яъни банданинг бошига тушган оғирликни енгил қилувчи, мушкул ишларни кушойиш айловчи Зот Аллоҳ таолонинг Ўзи, холос. Биби Мушкулкушод деган бир шахс одамларнинг мушкулини кушод қиладиган, оғирини енгил қиладиган, қайғусини кетказадиган, бошига тушган мусибатни йўқ қиладиган бўлиши мумкин эмас.

Шунинг учун «Биби Мушкулкушод» деган маросимларни қилиш, у ерда Исломга алоқаси бўлмаган бир қиссани ўқиш одамнинг бошига тушган мушкулни кушойиш айлайди, деб ишониш ҳам аслида ширкдир.

Бошига оғир иш, мушкул тушган мўмин-мусулмон Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ривоятлар асосида Қуръон оятларидан ўқиб, салавотлар айтиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан мушкулини осон қилишини сўрамоғи лозим. Бу тўғрида аниқ ва ишончли ривоятлар бор. Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг ҳаётларида ўтган тажрибалар бор. Ана ўшалардан, ­Қуръон оятларидан, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуолардан ўқиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан мушкулини осон бўлишини сўраш энг тўғри йўлдир. Шунинг учун каттаю кичик, ёшу қари опа-сингилларимиз яхши тушуниб, англаб етмоқлари лозимки, бизнинг шариатимизда «Биби Мушкулкушод» номли шахс ёки қисса ёки бошига мушкул тушган одам қиладиган маросим мутлақо йўқ, бу шаръий нарса эмас, балки бошига мушкул тушганда банда Аллоҳ таолонинг Ўзига ёлвориши Қуръон оятларидан ўқиши керак. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган дуоларни ўқиш, такрорлаш, Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш орқали мушкулларининг осон бўлишини сўрашлари лозим.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам бир куни .Бу қуёш қаёққа кетишини биласизларми, дедилар. .Аллоҳ ва Унинг расули давоми...

2338 11:00 / 15.07.2020
Араб аёллари .намила, хасталигига ушбу калималар ила дам солар эдилар.Аларусу таҳтафилу, тахтазибу ва тактаҳилу. Ва кулла шайъин тафтаъилу. Ғойра алла таъсияр давоми...

11604 15:45 / 24.10.2019
Авзоийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз ҳар куни ўз молмулкидан мусулмонлар таоми учун бир дирҳам ажратар, сўнгра ўзлари ҳам улар билан бирга ер эдилар. давоми...

2296 08:01 / 31.01.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират давоми...

8012 11:32 / 08.04.2019