1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ота-бола муносабати

08:04 / 29.03.2020 2051 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Робиъадан ривоят қилинади: «Атаба ибн Фарқад Абдуллоҳга: «Эй Абдуллоҳ, биродарингнинг ўғлига гапириб қўймайсанми, менинг ишимга ёрдам берсин», деди ўз ўғлини назарда тутиб. Абдуллоҳ унинг ўғлига: «Эй Амр, отангга итоат қил», деди-да, ўтирган Муаззидга қараб қўйди. Шунда Муаззид Абдуллоҳга: «Уларга итоат қилма, (ёлғиз) Аллоҳга сажда (ибодат) қилиб, Унга яқин бўл», деди. Шунда Амр: «Отажон, мен қулман, озод бўлиш учун ишлайман. Озод бўлишим учун иш қилишимга қўйиб беринг», деди. Атаба ибн Фарқад йиғлаб юборди ва: «Ўғлим, мен сени икки муҳаббат туфайли яхши кўраман. Бири Аллоҳга муҳаббат бўлса, иккинчиси отанинг боласига муҳаббати туфайли», деди. Амр эса: «Отажон, сиз менга етмиш минг дирҳамга етадиган мол бердингиз. Мана ўша дирҳамларингиз, керак бўлса, олинг. Агар сизга керак бўлмаса, рухсат берсангиз, уни сарфлаб юборай», деди. Атаба ўғлига: «Сарфлаб юборавер», деди. Шунда Амр дирҳамларнинг барчасини тарқатиб юборди, бир дирҳамни ҳам олиб қолмади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Собит Бунонийдан ривоят қилинади .Абу Лайло Ибн Умму Мактумнинг қуйидаги сўзини келтиради .Роббим, менинг узримга оят нозил қил,, деб дуо қилган эдим. Шунда .Узрсиз давоми...

1287 08:00 / 01.12.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Қиёмат куни ўлим кўзида оқи бор қўй суратида олиб келинади. Кимдир .Эй аҳли жаннатлар, деб нидо қилади. давоми...

1810 08:14 / 01.09.2020
Бир ишончли дўстим менга ушбу шаҳарнинг бой бадавлат кишилари ҳақида гапириб берди. Улардан бири ўзи ва оиласи дунёни бир неча маротаба айланиб чиқган ва бунга давоми...

2111 11:02 / 07.05.2020
Масжид рўпарасидаги спиртли ичимликлар дўкони ҳақида эшитиб, ўтган бир йиллик ҳаётим кўз олдимга келди.2019 йилнинг март ойлари. Кореядаги бир ўзбек ошхонасида давоми...

4318 15:45 / 29.02.2020