1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энди ўлим йўқ

08:14 / 01.09.2020 1808 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «(Қиёмат куни) ўлим кўзида оқи бор қўй суратида олиб келинади. Кимдир: «Эй аҳли жаннатлар!» деб нидо қилади. Жаннат аҳли бўйнини чўзиб қарайди. У Зот: «Буни танияпсизларми?» дейди. Улар: «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Ҳаммалари уни кўришади. Кейин яна: «Эй аҳли дўзахлар!» деб нидо қилинади. Улар ҳам бўй чўзиб қарашади. У Зот: «Буни танияпсизларми?» дейди. Улар ҳам: «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Ҳаммалари уни кўришади. Кейин нидо қилувчи ўлимни сўяди ва: «Эй жаннатийлар, сизлар абадий қоласизлар, энди ўлим йўқ! Эй дўзахийлар, абадий қоласизлар, энди ўлим йўқ!» дейди. 

Бошқа ривоятда: «Жаннатийларнинг хурсандчилигига хурсандчилик, дўзахийларнинг маҳзунлигига маҳзунлик қўшилади», дейилган. Кейин ушбу оят ўқилади:

«(Эй Муҳаммад!) Уларни (Макка мушрикларини) барча иш битирилган ҳасрат кунидан (Қиёматдан) қўрқитинг! Улар (бугун) ғафлатдадир, (шу сабабдан) улар иймон келтирмайдилар». (Марям сураси, 39-оят) Улар дунёда ғафлатда эдилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва ниҳоят, камина ходимингиз билан бу ишнинг иссиқсовуқларини бирга татиб, доимий ҳамдард бўлиб, ишлаш учун барча шароитларни муҳайё қилишга қўлларидан келган давоми...

1340 15:06 / 10.03.2020
Марвазийдан ривоят қилинади .Солиҳ зотлардан бири бўлмиш Абу Абдуллоҳнинг ҳузурига Иброҳим Ҳасрийни олиб кирдим. У Абу Абдуллоҳга .Онам сизни тушларида давоми...

4019 08:06 / 27.06.2020
Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал айтади .Отамнинг вафоти яқинлашди. У кишининг ёнларида ётардим. Қўлимда бир парча латта бор эди. Жон таслим этишлари оғирлашиб, кейин давоми...

2177 08:48 / 13.05.2020
Муайян вақтда Аллоҳ зоҳир қилган нарсадан бошқани пайдо қилишни ирода қилган кимса жоҳилликдан ҳеч нарсани тарк қилмаган бўлади.ndash Жоҳиллик илмнинг тескариси, давоми...

4911 10:00 / 18.03.2019