1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг!

12:00 / 08.03.2020 3133 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ

Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг. (Бақара сураси, 238-оят)

Намозларни муҳофаза этиш уларни ўз вақтида, яхшилаб, камчиликсиз ўқиш маъноларини билдиради. «Ўрта намоз» ҳақида уламолар турли фикрларни айтганлар. Лекин далилларни солиштириб кўрган уламолар «Ўрта намоз»дан мурод аср намози», – деганлар.

Имом Муслим қилган ривоятда Набий алайҳиссалом «Аҳзоб» урушида:

«Бизни ўрта намоз – аср намозидан машғул қилдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларини ҳам, уйларини ҳам оловга тўлдирсин», – деганлар.

«Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг».

Яъни намозда Аллоҳни қўрқув билан, қалбни фақат Унга боғлаган ҳолда зикр қилинг. Авваллари мусулмонлар намоз ичида баъзи зарур нарсаларни гапириб ҳам турар эканлар. Ушбу оят нозил бўлгандан кейин бундай нарсалар намозда батамом ман қилинган. Намозда фақат Аллоҳ эсланади, фақат У зикр қилинади.

ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ

Агар хавфда қолсангиз, пиёда ва уловда ҳолингизда. Омонликда бўлганингизда Аллоҳни У Зот сизга билмаган нарсангизни ўргатганидек зикр қилинг. (Бақара сураси, 239-оят)

Намоз ҳақидаги гап бу ояти каримада ҳам давом этмоқда. «Агар хавфда қолсангиз» деган жумлада уруш, душман хавфи назарда тутилгандир. Агар шундай ҳол юзага келса, юрган ёки минган ҳолингизда ҳам намозни ўқинг. Ўз оёғингиз билан юриб ҳам, минган уловингиз устида туриб ҳам намоз ўқинг. Намозни ўқимай қолдиришга ҳеч қандай узр йўқ. Хавф кетиб, тинчлик бўлиб,

«Омонликда бўлганингизда Аллоҳни У Зот сизга билмаган нарсангизни ўргатганидек зикр қилинг».

Одамлар кўп нарсаларни билмайдилар, Аллоҳ ўргатмаса, ҳеч нарсани билмас эдилар. Шунингдек, Аллоҳ ўргатмаса, намоз ўқишни ҳам билмасдилар. Хотиржам бўлганларида Аллоҳ қандай ўргатган бўлса, шундай қилиб намоз ўқисинлар.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират давоми...

2417 10:06 / 26.05.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ёрдамсиз ташлаб қўйса, Ундан ўзга давоми...

2573 19:00 / 07.06.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Эй иймон келтирганлар Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират давоми...

1952 11:07 / 17.05.2020
Аллоҳ таоло Юнус сурасида марҳамат қилади .Эй одамлар Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди, давоми...

2314 15:53 / 20.10.2018