1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ

19:00 / 07.06.2022 2579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

إِن يَنصُرْكُمُ اللّهُ فَلاَ غَالِبَ لَكُمْ وَإِن يَخْذُلْكُمْ فَمَن ذَا الَّذِي يَنصُرُكُم مِّن بَعْدِهِ وَعَلَى اللّهِ فَلْيَتَوَكِّلِ الْمُؤْمِنُونَ


«Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ёрдамсиз ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам сизга ёрдам берар эди?! Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар». (Оли Имрон сураси, 160-оят).

Исломий тасаввур бўйича, ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси ва белгилаган тақдири билан бўлади. Бу тақдир эса ер юзида инсоннинг фаолияти орқали юзага чиқади. Аллоҳ таоло ҳар бир ишни ўз сабаби билан яратган. Сабаб вужудга келса, натижага эришилади. Бу ҳол ҳадеб такрорланаверганидан, одамлар натижага эришиш учун асосий омил унинг сабабини вужудга келтириш, деб ўйлайдиган бўлиб қолганлар. Лекин ўзларининг ҳам, сабабларнинг ҳам холиқи Аллоҳ таоло эканини эсдан чиқариб қўйганлар. Аслида эса ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши билан бўлади. Ушбу оятда бу ҳақиқат уруш, жанг мисолида баён қилинмоқда:

«Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ».

Урушда ғалаба қозонишнинг асосий омили Аллоҳнинг нусратидир. Урушда ғолиб чиқиш учун зарур чораларни кўрган тараф «Биз чорани кўриб қўйдик, албатта ғолиб бўламиз» деган ғурурга кетиб қолмаслиги керак. «Биздан талаб қилинган чораларни кўриб қўйдик, энди Аллоҳга таваккул қилиб урушамиз ва Аллоҳ нусрат берса, ғолиб келамиз» деган эътиқодда бўлиши керак.

«Агар сизни ёрдамсиз ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам сизга ёрдам берар эди?!»

Бундай бўлишидан Аллоҳ Ўзи сақласин.

«Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар».

Ана ўшандагина улар Аллоҳдан ўзга бировдан бирон нарса умид қилиш дардидан халос бўладилар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга давоми...

2833 17:00 / 04.01.2022
Бу дунёю у дунёда нажот топай, деган инсон Аллоҳга, Пайғамбарга ва илоҳий Китобга иймон келтириб, уларнинг кўрсатмаларига амал қилиб яшамоғи лозим ва давоми...

2669 11:45 / 05.09.2019
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида шундай марҳамат қилади .У .Бу Роббим тарафидан раҳматдир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси давоми...

2790 13:21 / 08.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиАллоҳ ndash Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар давоми...

3222 15:35 / 20.04.2020