1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳни севсангиз, Унинг Расулига тўлиқ бўйсунинг!

10:06 / 26.05.2021 2412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт. (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Аллоҳга муҳаббат, иймон қуруқ гаплар эмас. Одамлар орасида ўзининг иймони борлигини, Аллоҳга муҳаббати борлигини айтиши билан собит бўладиган нарса ҳам эмас. Аллоҳга ҳақиқий муҳаббат, ҳақиқий иймон оғизда айтиладиган гап, виждоний ҳис-туйғу ёки баъзи расм-русумларни адо этишдан иборат иш эмас. Аслида у Аллоҳга ва Унинг Расулига тўлиқ бўйсунишдан иборатдир.

«Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг...»

Ким Аллоҳга муҳаббати борлигини даъво қилса, бу даъвонинг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақидаги ҳукм унинг Набий алайҳиссаломга эргашишига қараб чиқарилади. Агар у Набий алайҳиссаломга тўғри эргашса, даъвоси тўғри. Эргашмаса, тўғри эмас. Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга эргашиш ҳар бир бандага битмас-туганмас бахт-саодат келтиради. Бу нарса оятда қуйидагича баён қилинмоқда:

«Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир».

Мўмин банда учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахт-саодат борми?! Бунинг устига, унинг гуноҳларини ҳам мағфират қилиб турса!

Ҳа, эй бандалар!

قُلْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ فإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْكَافِرِينَ

 «Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ кофирларни севмас», – деб айт. (Оли Имрон сураси, 32-оят).

Аллоҳга ва Набий алайҳиссаломга итоат қилиш ҳар бир мўмин банданинг бурчидир. Ояти каримадан кўриниб турибдики, Аллоҳга ва Набий алайҳиссаломга итоат қилмай, ортга қайтиш кофирликдир. Ким шу ишни қилса, унга Аллоҳ муҳаббат қилмайди.

Аллоҳ таоло Пайғамбарга эргашилмаса, Ўзининг муҳаббати батамом бўлмаслигини баён қилганидан сўнг, кейинги оятларда пайғамбарларнинг даражалари улуғлигини, уларнинг шарафлари юксаклигини баён қилади.

Аввало, Одам алайҳиссаломдан бошлаб, кейин башариятнинг иккинчи отаси Нуҳ алайҳиссалом ҳақида сўз юритади.

Сўнгра Оли Иброҳим ҳақида сўз юритиб, уларнинг ичига Муҳаммад алайҳиссаломни ҳам қўшади. Чунки у зот Исмоил алайҳиссаломнинг зурриётларидандирлар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида шундай марҳамат қилади Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, Аллоҳни қўйиб, топинаётган давоми...

1941 07:04 / 14.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом қилмоқчи давоми...

2707 12:09 / 23.02.2020
Мусулмонлар орасида рибонинг тақиқланиши борасида ҳеч қандай ихтилоф мавжуд эмас ва барча йўналиш ва мазҳаблар рибонинг оғир гуноҳ эканлигига иттифоқ қилганлар. давоми...

2605 17:00 / 21.12.2021
Аллоҳ таоло Мунофиқун сурасида шундай марҳамат қилади .Улар .Агар Мадинага қайтиб борсак, албатта, азиз хорни ундан чиқарур,, ndash дерлар. Ҳолбуки, азизлик давоми...

3054 10:43 / 19.12.2018