1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мен тақвода суст эканман

15:50 / 25.12.2019 3886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устозим бирдан «Юр, бир жойга борамиз!» дедилар. Хайрон бўлиб эргашдим. Охири сабрим тугаб, қаерга кетаяпмиз ўзи?» дедим.

«Бир танишим бор, қалин дўстим. Тақволи оила. Бўйи етган қизлари бор экан. «Яхши куёв бўлса далолат қилинг» деган эди. Совчиликка борамиз» дедилар.

Ҳайратим янада ошди, «Нима, мени кўнглимга қарамайсизми?» дейишимни биламан, кулиб юбордилар. Ўзим ҳам уялиб кетдим. Хуллас айтилган манзилга етиб келдик.

Кичиккина ҳовли. Озода, саранжом ва саришта. Айримлар таъмирталаб, эски ҳовли деса, мени тилимда жуда файзли дегани бўлади.

Чунки инсонларни уй-жойига қараб баҳо бермайман. Бир киши бизни ичкарига таклиф қилди.

Устозим билан жуда қалин кўришди. Уларнинг гап-сўзидан яқин биродар эканликлари сезилиб турарди.

Мен хижолатомуз сўрашдим. Бундай учрашувга на тайёр эдим ва на кутган эдим.

Уйга кирдик. Мезбон бироз баланд овозда «Меҳмон!» деди. Дарров нариги хонада чойнак овози эшитила бошлади.

МашаАллоҳ, уйдаги тарбия ва бошқарув мени ҳайратда қолдирган эди. Улар ёшликдаги воқеаларни эслашиб ўтиришар, мен эса худди кўринмас одамдек - улар мени пайқамасди. Бироздан сўнг суҳбат менда айлана бошлади. Устозим шунча танишлари орасидан биродарига мени раво кўрганини ва қанчалик ишонишини фахр ила гапирарди.

Мен эса шу онда бу ердан ғойиб бўлиб қолсаму, хижолат чекмасам дердим. Шу пайт ошхонадан 3марта тиқирлаган овоз келди. Мезбон «Мен ҳозир» дея туриб кетди. Устозим, дўстимнинг қизи жуда яхши қиз, одобли. Бу уйда эркак бошлиқ, шу сабабли хонадонда тартиб бор дедилар. Шу он хона бурчагидаги китоб жавони мени ҳалоскорим бўлди. Аҳамият бермагандек ўрнимдан туриб китоб олдига келдим. Бирин-кетин жавондаги китобларга разм солар эканман, энг четдаги эски Қуръонга кўзим тушди. Қўлимга олдим. Ичини очиб, кўрдим. Китобнинг варақлари деярли титилиб кетган эди. Шу ондаёқ танамни титроқ босди. Айрим саҳифаларни сиёҳи кўринмай кетганди. Диққат билан разм солсам, «Жаҳаннам хақидаги оят»лар экан. Қуръон ўқувчи айнан шу жойига келганида кўзидан дув-дув ёш тўкилиб, варақдаги ҳарфлар оқай дебди. Мени танам энди музлай бошлаганди. Шу пайт мезбон патнисда чой ва алланималардир олиб кирди. Унинг юзида мамнуният бор эди. Мен у кишига тикилиб «Бу Қуръонни ким ўқийди?» дедим. У киши таажжубланиб «қизим!» дедилар.

Кўксимга ҳаво тиқилди, шу ондаёқ кўзимга ёш тўлди. Агар бир нафас олсам йиғлаб юбораман.

Шундай ҳам бўлди...Кўчада йиғлар эканман, кўксим тез-тез тўлиб кетар, бир хўрсинсам, кўз ёшим шашқатор бўларди.

Кўп ўтмай ортимдан устозим чиқди. «Нима бўлди?» дедилар тушунар тушунмас. «Мен бундай қизга мос эмасман. Бу қадар тақво соҳибаси мени қўлимда хор бўлса, эртага Аллоҳга нима деб жавоб бераман? Бу қиз хақиқий солиҳ ва зоҳид инсонга муносиб. Мени кечиринг» дедим... «Кечирасиз, мен кетишим керак», деб уйдан чиқиб кетдим. Улар хайратда, мен эса кўз ёшда... Йўл-йўлакай минг хил хаёл билан уйга келдим.

Хонамда мусхафим турарди, янги ва тиниқ. Яна кўзларим ўзимга бўйсунмади. Ўзимга ачиндим. Айнан шу ҳолатимдан қўрқиб кетдим. Мен тақвода жуда ҳам суст эканимни гувоҳи бўлдим.

Аллоҳим, барчамизни солиҳ бандалардан қилгин!

 Муаллиф Жаҳонгир Иброҳимов

Мавзуга оид мақолалар
Ислом илм дини эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Исломни ўрганиш учун ҳам илмга уриниш лозим. Барча исломий илмлар шу мақсадга хизмат қилади. Шу билан бирга, давоми...

3209 14:02 / 26.06.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким фажрдан олдин рўзани қасд давоми...

1651 17:00 / 10.05.2020
Довуд ибн Али ибн Абдуллоҳ одобли, ақлли, хушсурат, сахий, фақиҳ ва олим инсон эди. Абу Муъайт қабиласидан бир киши уни ёмон кўрар, кўрган жойида гап билан мот давоми...

1708 07:00 / 04.07.2019
Юрагимиз шайтон ҳар томондан кириб олишга уринадиган қалъадир. У инсон қалбига эгалик қилиш учун турли найрангларга қодир. Аммо нақадар маккор бўлмасин, шайтонни давоми...

18061 14:13 / 30.05.2020