1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг уйларида гоҳида егулик таом бўлмаслиги

17:00 / 10.05.2020 1643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким фажрдан олдин рўзани қасд қилмаса, унинг рўзаси йўқдир», дедилар. 

«Сунан» эгалари, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деганлар.

Кўпчилик уламолар ушбу ҳадисни далил қилиб, «Фарз рўзаларда ниятни тонг отишидан олдин қилиб олмаса бўлмайди, Айниқса қазо рўзада қатъиян кечаси ният қилиш керак», дейдилар. Нафл рўзада эса заволгача ният қилиб олса бўлади. 

Ҳанафий мазҳаби бўйича фарз рўзанинг ниятини ҳам заволгача қилиб олса бўлаверади. Чунки Рамазон рўзасини тутиш ҳаммага фарз, ҳамма доимий ниятда бўлади. Ҳар кунги ниятни янгилаш заволгача бўлса ҳам бўлаверади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят: 

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кириб: 

«Ҳузурингизда бирор нарса борми?» дедилар.

«Йўқ», дедик.

«Ундай бўлса, мен рўзадорман», дедилар.

Сўнгра бошқа бир куни олдимизга келган эдилар:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳийс ҳадя қилинди», дедик.

«Қани, менга кўрсат-чи, рўзани ният қилган эдим», дедилар ва ундан едилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

«Ҳийс» – арабларнинг хурмо, сариёғ, қурут ёки унни аралаштириб тайёрлайдиган таомлари.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида гоҳида егулик таом бўлмаслиги.

2. Аввал рўза тутиш ниятида бўлмаган одам кундузи рўзани бузувчи нарсани қилмай туриб, ният қилиб олса бўлавериши.

3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига баъзи вақтларда таом ҳадя қилиб турилиши.

4. Нафл рўза тутувчининг ихтиёри ўзида эканлиги, агар хоҳласа, очиб юборавериши мумкинлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳар бир амалимизда йўлбошчимиз бўлгани каби, дўстлик мавзусида ҳам бизга тўғри йўлни давоми...

3812 12:00 / 08.05.2022
156. Ҳар бир бахтли эркакнинг ортида солиҳа аёл бор.157. Аёл уч кишини ёқтирмайди1. Ўзидан чиройлироқ аёлни.2. Ёшини сўраган кишини.3. Ўтмишини сўраган кишини.158. Бойнинг давоми...

4334 18:36 / 25.04.2017
Яҳё ибн Саъид айтади .Уҳуд жанги куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким менга Саъд ибн Рабиъ ҳақида хабар келтиради, дедилар. Бир киши .Мен, эй Аллоҳнинг давоми...

2351 08:00 / 05.11.2019
Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига .Қул ҳуваллоҳу аҳад,, .Қул аъуузу бироббил давоми...

2026 15:00 / 03.06.2020