1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Қуръон аҳлига насиҳат!

05:00 / 01.03.2017 3199 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга қасам, Аллоҳдан мен учун ёрдам сўрашингиз учун аввало ўзимда эҳтиёж бор. Ўзим мана бу аҳволда бўлиб, аслида бу мактубни йўллашга Аллоҳдан ҳаё қилмоқдаман. Лекин мендан яхши эканингизни аниқ билгач юборишга жазм қилдим. 

У(Қуръон)дан ким бурилса, (бутунлай) буриб қўйиладир. (Зарият сураси, 9 оят).
Қуръондан юз ўгирганлар гуноҳлари сабаб ва Аллоҳдан юз ўгиришгани учун Аллоҳ уқубат бериш мақсадида улардан юз ўгиради.
Биродарим! Ким Қуръонни ёд олишни бошламаган бўлса, мана энди бошласин. Ким ёд олиб такрорлашга киришмаган бўлса, мана энди такрорни бошласин.
Кимнинг кунлик Қуръондан вазифаси бўлмаса, бугундан бошласин.
Бу йўлда сабр қилсин ва сабрга бошқаларни ҳам тарғиб қилсин.
Чунки, Қуръонни ёд олиш ва кечаю кундуз Қуръон тиловат қилишда шундай лаззат борки, ўша лаззат ҳар қандай қийинчиликни унуттириб юборади.
Иш ва машғулот тирбандлигидан Қуръон тиловатига қоч! Вақтингни ҳар қандай лаҳзасини бўлса ҳам унинг йўлида қурбон қил.
Уйқунгдан воз кеч! Шояд аввобин (кўп тавба қилувчи)лар қаторидан жой олиб, обидлар лаззатидан ҳузурлансанг.
Саждани кўпайтир, Аллоҳга яқинлаш. Ўзинг учун Қуръондан кунлик вазифани таъйин қил. Ҳар қандай юмуш чиқса ҳам кунлик вазифангни тарк қилма.
Ўзинг учун кунлик тасбеҳда зикр айтишни ҳам вазифа қилиб ол.
"Субҳоналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар", "Лаа илаҳаа иллаллоҳ", "Саллаллоҳу алайҳи васаллам" каби зикрларни айтишга одатлан.
Ўзинг, ота онанг, яхши кўрган ва яхши кўрмаганларинг учун ҳам хайр дуода бўл.
Кўпгина кишиларни зикр айтиб юришига сабабчи бўл.
Қуръон баракасидан Аллоҳ таоло Қуръон тиловат қилувчи ва ёд олувчининг ақли ва хотирасига барака ато қилади.
Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қилинади:
"Одамларнинг орасида ақли (ишлашда) бардавом қолувчилар Қуръон қориларидир".
Бошқа ривоятда: "Одамлар ичида энг ақли тоза бўлганлар Қуръон ўқувчилардир", дейилган.
Имом Қуртубий: "Ким Қуръон ўқиса, агар юзга кирса ҳам ақлидан фойдаланади", деганлар.
 Илмий изланишларда аниқланишича, Қуръонни ёд олиш ва уни қироат қилиш эслаш қобилиятини кучайтиради.
Имом Иброҳим Мақдисий шогирдлари Аббос ибн Абдуддойимга: "Қуръон тиловатини кўпайтир, уни тарк қилма. Шунда талаб қилган нарсанг сен учун Қуръондан ўқиганинг миқдорича осон қилинади", дедилар.
Ибн Салоҳ айтдилар:
"Зикр қилинишича, фаришталар инсонни ўқиган Қуръонини эшитишга ошиқ бўлишгани учун Қуръон фазилатининг савобини бермай туришади".
Қуръон тиловати шундай бир кароматки, Аллоҳ у сабабли инсонни мукаррам қилади.
Абуз Зинод айтдилар:
"Мен саҳарда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларига чиқиётиб бирор уй олдидан ўтсам, албатта унда бир Қуръон ўқувчиси бўлар эди".
Солиҳлардан бири: "Аллоҳнинг китобига бардавом назар солишни кўпайтиришдан кўра ақл ва руҳни озуқалантириб, жисмни сақлаб қолувчи бирор нарсани кўрмадим", деди.
Сен Қуръонга боғлангин барака ёғилишини кўрасан.
Аллоҳ таоло Ўз китоби Қуръонда: "Бу, Биз туширган китоб муборакдир, ўзидан олдингини тасдиқловчидир" (Анъом сураси, 92 оят), деб айтган.
Баъзи муфассирлар: "Биз Қуръонга машғул бўлган эдик, ҳаёти дунёда хайри баракага чўмиб кетдик", дейишди.
Аллоҳим! Сендан қалбларимизни китобинг Қуръонни ёд олишга мойил қилишингни ва ўзинг рози бўладиган даражада тиловат ва тадаббур қилишга насиб этишингни сўраймиз.

 

Манба: islom.uz

Доктор Айман Рушди Сувайд.

Таржимон: Анвар Аҳмад.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи сўфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишларини, давоми...

6777 16:05 / 05.10.2019
Шунингдек, кечаси таҳажжудга уйғонганда ҳам аввалги каломи зикр бўлиши учун ҳаракат қилади. . ,. .Ибн Аббос давоми...

2653 15:10 / 30.12.2018
176. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу дедилар Агар қалбларимиз пок бўлганда, Роббимизнинг Каломига тўймаган бўлардикrdquo.177. Ишингни Аллоҳга топшир ва табассум қил давоми...

5116 17:50 / 06.05.2017
106. Луқмони ҳаким дедилар Солиҳа аёл бамисоли подшоҳнинг бошидаги тож. Ёмон аёл бамисоли қари одамнинг орқасига ортилган оғир юкrdquo.107. Тоғларнинг чўққисига олам давоми...

4260 10:36 / 30.03.2017